Latest news

15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  0 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  46 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24

Якуний имтиҳон News

Якуний имтиҳон

Куз охирламоқда ва якуний имтиҳонлар даври келди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 ноябрь куни тонгда Қатарга етиб келганидан хабарингиз бор. Легионерларимиз ҳам ўз клубларидан тўғри Доҳага учиб келишди. "Championat.asia" сайти ижодий гуруҳи (Нодирхўжа Юлдашев ва Толибжон Қосимов) ҳам шу ерда бўлиб турибмиз. Миллий терма жамоанинг етиб келишидан тортиб машғулотларигача эксклюзив суратлар ва лавҳалар, интервьюларни ўқувчиларимиз эътиборига тақдим этиб келмоқдамиз.

Бугун Қатарга қарши эртанги ўйин олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 18:30да Сречко Катанец ҳамда бир нафар футболчимиз иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. 19:00да эса бизнинг расмий машғулот бўлиб ўтади. Ҳар икки тадбирдан ҳам суратлар ва ундаги фикрларни сайтимизда кузатиб боришингиз мумкин бўлади.


Кўпчилик мухлисларга терма жамоадаги кайфият ва муҳит қизиқ бўлаётгани шубҳасиз. Футболчилардан тортиб, персоналларгача кайфият аъло, жамоа ичидаги муҳит ҳам аъло даражада. Менимча, ҳозир бу ҳақда ёзишим ҳар қачонгидан ҳам тўғрироқ бўлади. Сабаби, 2 кундан бери терма жамоа билан биргамиз ва ҳаммасини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз.

Эртанги учрашув бизни мундиалга жуда ва жуда яқинлаштириши аниқ ва буни мураббийлардан тортиб футболчиларгача ҳис қилиб туришибди. Камига, Қатар билан алоҳида ҳисоб-китобимиз ҳам бор. Осиё кубоги-2023 чорак финалида қатарликлар бизни пенальтилар сериясида мағлуб этишган эди. Ўшанда бизнинг таркибимизда Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусановлар йўқ эди, эртага эса улар жангга шай ҳолатда майдонга тушиб келишади. Қатар ўшанда ҳам биздан кучли эмас эди ва ҳозир ҳам кучли демаган бўлардим. Уларда уйда ўйнаш устунлиги бор холос. Афсуски, мухлислар кўнглини бироз хира қиладиган жиҳат ҳам йўқ эмас. Жалолиддин Машарипов "Истиқлол"нинг охирги ўйинини бетоб бўлиб қолгани боис ўтказиб юборган эди. Вингеримиз шамоллаб қолган ва терма жамоанинг 2 кунлик машғулотларини ўтказиб юборди. Азиз Турғунбоев эса "Сивасспор" таркибида кичик жароҳат олиб алмаштирилган эди. Ҳозир терма жамоа шифокорлари ҳар иккала футболчимизнинг саломатлиги устида қайғуришмоқда ва бугунги расмий машғулотда Машарипов ва Турғунбоевни умумий гуруҳда кўрамиз деб умид қиламан. Қолган ҳамма соппа-соғ ва учрашувга тайёр. Шахсий кузатувларимга кўра, Машарипов бугун сафга қайтган тақдирда ҳам эртага 90 дақиқа ўйнай олишига кўзим етмаяпти. Яхшигина шамоллаган кишининг аҳволини ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг. Менимча, у асосий таркибда тушса 2-бўлимда захирага олиниш эҳтимоли юқори ёки ўйинга айнан 2-бўлимда захирадан тушади. Чунки, бунақа ҳолатда ҳатто Роналду ҳам бир кунда 90 дақиқа ўйнай оладиган даражада тиклана олмаса керак.

Бу икки дўст ҳали узоқ йиллар "ёндиришса" не ажаб.


Бош мураббий Сречко Катанец ҳам қисқа танаффусдан кейин яна терма жамоа билан бирга ва машғулотлар унинг бошчилигида ўтказилмоқда. Футболчилар билан ўзаро суҳбатлашганимизда Катанецнинг шу ерда эканлиги улар учун ҳам яхшироқ эканига амин бўлдик. Эртага ҳаммаси биз умид қилгандек бўлишига ва кейинги ўйинга жамоамиз 3 очко билан бирга учиб кетишлигига умид қиламиз. Зеро, айнан шу икки ўйин орқали биз ЖЧ сари деярли ҳал қилувчи қадамларни ташлаймиз. Буёғи оз қолди, бўшашмаймиз ва асосий мақсад сари интиламиз. Олға, Ўзбекистон!


Ўзбекистон терма жамоаси эртанги беллашувни оқ либосда ўтказади. "Оқ бўрилар"га омад ва зафар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика