Latest news

13:33"Реал" Родригони сотиши мумкин, унга "Ман Сити" ва "Арсенал" қизиқмоқда  1 13:01Лукман Лондон грандига ўтадими?  3 12:38Каземиро МЮда Роналду даражасида пул ишлашни бошлаши мумкин  6 12:11МЮ клубда 47 йилдан бери ишлаётган ходимини ишдан бўшатмоқчи  1 11:42"Ювентус" жамоа хавбеки билан келишувга эришишга яқин  0 11:17Йосип Томашевич: "Ҳозирда энг катта муаммо – жисмоний ҳолат"  0 10:25МЛС. Месси гол урди ва 4 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади  7 10:20Рафиньянинг “Барселона“даги тақдири маълум  21 09:50"Бетис"да ажойиб ўйин кўрсатаётган Антони фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  0 09:17ПСЖ "Реал" футболчисига ажойиб таклиф билан чиқди  4 08:45"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин  4 08:13Sofascore. Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:40Суперлига. Бугун 8-тур якунланади  6 07:00Суперлига. ОКМК 10 киши бўлиб камбек қилди, "Машъал" сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса сафарда ютқазди  21 06:30АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Борнмут"га мағлуб бўлди  5

Яҳё Гулмуҳаммади: "Кейинги босқичга чиққанимиздан мамнунман" News

Яҳё Гулмуҳаммади: "Кейинги босқичга чиққанимиздан мамнунман"

ОЧЛ 1/4 финалида "Пахтакор" Эроннинг "Персеполис" клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақани тарк этди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида форслар мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади иштирок этди. 

- Кеча бизни қизиқ ва шу билан бирга қийин тўқнашув кутиб турганини айтгандим. Ўйлайманки, бугун тактик курашларга бой футбол гувоҳи бўлдик. Жамоамнинг иштирокидан ва кейинги босқичга чиққанимиздан мамнунман. Ўйиннинг аксар қисмини кўпчилик бўлиб ўтказдик, бу ҳам бизга қўл келди. Шунга қарамай осон ғалабани қўлга киритдик дея олмайман. Майдонда курашган барча футболчиларга раҳмат айтаман. Ушбу ютуқ билан "Персеполис" мухлисларини табриклайман. Бемалол бугунги ютуқ жамоамиз ишқибозлариники дея оламан. 


- "Персеполис" Доҳага келганидан бери тўртта ўйинда гол ўтказмади. Бунинг асосий сири нимада деб биласиз? 

- Бу ҳам ўз навбатида тартибли ўйин намойиш этаётганимизни англатади. Тўртта учрашувда гол ўтказмаганимиз фақат дарвозабон ёки ҳимоячилар туфайли эмас, балки бутун жамоа бўлиб шунга ҳаракат қилаётганимизда. Энг аввало ҳимояда ўйинни тўғри йўлга қўйиб олсак, ҳужумда албатта вазият бўлади. 


- Кейинги босқичдаги рақиб "Ал Насср" ҳақида фикрингиз?

- "Ал Насср" жуда кучли жамоа. Уларнинг ўйинини кўрган борки мақтайди. Чорак финалдан ўтиб олдик ва буёғига навбатдаги беллашув ҳақида бош қотирамиз. Муҳими, иштиёқни охиригача сақлаб қолиш. Ярим финал баҳси янада қийин бўлади. Шунга қарамай бор кучимизни ишга соламиз.

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика