Latest news

12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  6 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  3 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  22 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  12 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  9 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  25 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

Хюистра, Ҳасанов, Секейра, Йўлдошева ва Бердиев ишлари қўмиталарга оширилди News

Хюистра, Ҳасанов, Секейра, Йўлдошева ва Бердиев ишлари қўмиталарга оширилди

Coca-Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Пахтакор” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдириб ўтди ва кейинроқ мезбонлар футболчиси Жасур Ҳасанов унга нисбатан жавоб қайтарди.

Жасур Ҳасанов Питер Хюистрага нисбатан жуда қўпол фикр билдирди. Бунда у шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ўхшатишдан фойдаланди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу каби ҳақоратларни қоралайди. Шундан келиб чиқиб, Ҳасанов масаласи ЎФА Этика қўмитасига оширилди.

Ҳасановнинг бу ҳатти-ҳаракатига “Пахтакор” бош мураббийи томонидан билдирилган фикр сабаб бўлди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мураббийлар фикрини ҳурмат қилади. Бироқ бу борада улар чегарадан чиқмасликларини сўрайди. Шундан келиб чиқиб, меҳмонлар бош мураббийи иши ҳам Этика қўмитасига оширилди.

Шунингдек, Coca-Cola Суперлиганинг мазкур туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси португалиялик мураббий фикрларини ҳурмат қилади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам уни Регламентга амал қилишга чақиради. Унга кўра, учрашув ҳакамларини танқид қилишга чеклов қўйилмаган. Шунчаки, ҳакамлик масаласида хатолар кузатилган бўлса, ёзма равишда шикоят киритилиши кераклиги ва бу борадаги йўл-йўриқлар Регламентда ўз ифодасини топган. Регламентнинг 18.19-бандидан келиб чиқиб, Секейра иши интизом чораси қўллаш учун Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

Coca-Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” (1:1) учрашуви давомида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Регламентга зид бўлган қатор ҳатти-ҳаракатларни амалга оширган. Комиссар билдиргисига асосан, “Насаф” устозининг ҳатти-ҳаракатларига Тартиб-интизом қўмитаси баҳо беради.

Аёллар Олий лигасининг 20-туридан ўрин олган “Пахтакор-W” — “Навбаҳор-W” учрашувига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар учрашувни якунламай, майдонни тарк этган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ жамоа бош мураббийи Карима Йўлдошеванинг лицензиясини вақтинча бекор қилди ва унинг ҳатти-ҳаракатларини Тартиб-интизом қўмитасига оширди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум аввалида “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”ни тақдим этган. Сизда Регламент матни билан электрон танишиш имконияти мавжуд. Биз футбол мураббийларининг фикр-мулоҳазаларини ҳурмат қиламиз. Шу билан биргаликда, улар фикр билдираётганга ёки бирор ҳатти-ҳаракатни амалга ошираётганда этика нормаларидан четга чиқмасликларини талаб этамиз. Регламент олдида барча бирдек жавобгар эканлиги унутилмаслиги шарт.

Rating: -137   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика