Latest news

13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  0 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  3 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  33 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  1 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Хвича Кварацхелия орден олади News

Хвича Кварацхелия орден олади

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе ПСЖ футболчиси Хвича Кварацхелия Авлиё Георгий номидаги Ғалаба ордени билан тақдирлашга тавсия этилганини маълум қилди.

Мамлакат ҳукумати парижликларнинг Чемпионлар лигасидаги ғалабасидан сўнг шундай қарорга келди.

"Хвича Кварацхелияни Чемпионлар Лигасидаги ғалаба билан табрикламоқчиман. Бу футболдаги чўққи. Шубҳасиз, Хвича Кварацхелия қўлга киритган ғалаба ҳар биримиз учун алоҳида ифтихордир. Бу бутун мамлакатимизнинг ғалабаси, буни ҳар бир мухлис шундай қабул қилди. Табриклашдан ташқари, юртимизга келтирган ўша ғалабаси учун ҳам раҳмат айтишимиз керак. Ишончим комилки, бу ҳали у кўп марта эришадиган юксак чўққиларни забт этишнинг бошланиши, холос. Унга келажакда ҳам катта муваффақиятлар тилайман.

Бизда шундай анъана бор - спортчиларимиз юксак марраларга эришса, олий давлат мукофотларига тақдим этамиз. Чемпионлар Лигасидаги ғалаба айнан шундай эътирофга лойиқ бўлган ютуқ деб ҳисоблайман. Ўтган йили у миллий жамоадаги муваффақияти учун "Шон-шараф" ордени билан тақдирланган эди, энди эса Чемпионлар Лигасидаги ғалабаси учун уни Авлиё Георгий номидаги Ғалаба ордени билан тақдирлашга тақдим этмоқчиман.

Бу унинг давлатдан оладиган жуда муносиб мукофоти, деб ўйлайман. Бу борада Грузия президенти, парламент раиси билан маслаҳатлашдик ва бир овоздан шундай қарорга келдик. Грузия президенти уни давлатнинг олий мукофоти - Авлиё Георгий номидаги Ғалаба ордени билан тақдирлайди", - дея Кобахидзенинг сўзларини келтиради 1tv.ge интернет-портали.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика