Latest news

00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  1 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  0 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  0 00:06ЕЧЛ. "Челси" – "Барселона". Бошланғич таркиблар аниқ  10 23:55ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Байер". Ҳусанов асосий таркибда!  12 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  2 22:59"Реал" раҳбарияти Хаби Алонсога тўлиқ ишончини сақлаб қолмоқда  2 22:37Расман: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръасида учинчи саватдан ўрин олади!  38 22:25Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”  4 22:05Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубоги саралаш учрашувини бошқаради  0 21:44Алишер Одилов — Россиядаги дарс, "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги фарқ ва МТЖ ҳақида  2 21:14Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатининг илк турида ўйнаши мумкин. ФИФА футболчини фақат битта ўйинга четлатди  23 20:41Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади  27 20:13Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"  1 19:45Мареска "Челси"нинг "Барселона"га қарши ўйини ҳақида: "Ҳужум ва ҳимоя ўртасида тўғри мувозанатни топишимиз керак"  1

Хусусий клубларнинг келажаги борми? Улар қачон бемалол фаолият юритади? "Андижон" директори Улуғбек Мирзаев бу мавзуга ҳам тўхталди News

Хусусий клубларнинг келажаги борми? Улар қачон бемалол фаолият юритади? "Андижон" директори Улуғбек Мирзаев бу мавзуга ҳам тўхталди

Сўнгги йилларда хусусий клублар пайдо бўлмоқда. Аммо фаолияти 1-2 йилдан сўнг тугаётгани рост.

 Фақат "Турон" мана 5 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Хўш, бундай клубларнинг келажаги борми? 

— Хусусий клубларни кўпайтирилишига ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев кўп фикрлар билдиряпти. Кўриб турибмиз, ПФЛга ҳам осон бўлмаяпти. ПФЛ доим янгиликка, жамоаларга енгиллик қилишга интилиб фаолият кўрсатяпти. Хусусий клубларга қийин бўлмоқда. Улар қачон бемалол фаолият юритади, қачонки футбол фаолияти билан боғлиқ йўналишларда даромад келтирса. Мисол учун, ўша кунги йиғилишда МТРК раҳбари Хажаев Алишер Жўрақулович иштирок этди. У кишига савол бердим яъни қачон клубларимиз телевидениедан пул олишади? Чунки трансляция ҳуқуқларидан хабарингиз бор, бутун дунёда клубларнинг 70-80 фоиз даромадлари трансляция ҳуқуқларидан.  Бизда бундай нарса йўқ.ПФЛ ҳаракат қиляпти, яқин йиллар ичида оддийликдан мураккабликка интиляпти. Секин-секин клубларга бадал пуллари камайди, аёллар жамоаларидан бадал пуллари олиб ташланди. "Fitogether" технологиясини бепул тақдим қилди. Ўйлайманки, бундан кейин ПФЛнинг клубларга ёрдам салмоғи ошиб боради. Дейлик Coca-Cola`дан тушадиган пуллар оз бўлсада бўлар. Ёки легионерларни рўйхатдан ўтказиш бўйича имтиёзлар берилди. Чегирмалар қилинди. Бунинг учун ЎзПФЛга миннатдорчилик билдирамиз. Лекин хусусий клубларни кўряпсиз турнир жадвалида юқорида юра олмаяпти. Юқорида юрган жамоаларнинг орқасида турган катта-катта ҳомийлари бор. Шу боис биз ҳам қаттиқ ҳаракат қиляпман. Бу борада Равшан Эрматов билан учрашамиз. 


— Нима учун "Ўзавтосаноат"? Эскидан "GMUzbekistan" компанияси "Андижон" ҳомийси эди. 2017 йил чиққан Токио олимпиадасига оид қарори билан  "GMUzbekistan" клубимизга бириктирилган эди. Ҳозирда компания "Uzautomotors" акционерлик жамияти, деб номланади. Агарда "Ўзавтосаноат" киритса, бирданига ишимиз енгил бўларди. Бемалол раҳбари билан шартнома борасида гаплашиб олардик. Мақсадимиз нима, шу компания ҳомийлик қилса Андижон футболини кўтарсак, мухлисларни хурсанд қилсак. Агарда бу нарсаларга эришиш қийин бўлса яна жамоа ортга кетаверади. Хусусий тадбиркорларнинг ортида қанчадан-қанча кредитлари бор. Кулиб туришгани билан қанча харажатлари бор. Катта компания ҳомийликка олса жамоа бемалол бошини тик тутган ҳолда тўп тепиши мумкин.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика