Latest news

12:39ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичи тақвими ёхуд Ўзбекистон қайси саналарда ўйнайди?  41 12:33Жаҳон чемпионати-2026 саралашининг 3-босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Эрон ва Қатар билан ўйнайди!  62 12:23Киммих шу ёздаёқ "Бавария"ни тарк этиши мумкин  1 12:01Грузия плей-оффга чиқди, одамлар эса кўчага  2 10:47Гарет Саутгейт? Евро-2024 да ишлаётган энг кўп ҳақ олувчи мураббийлар рўйхати тузилди  3 10:20Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  2 09:54Алексей Естафеев: "Тажриба етишмаслиги ва вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик"  0 09:27"Наполи" президенти Носир Ал Ҳелайфини очиқчасига танқид қилди  3 09:00Асрор Алиқулов: "Қизилқум"га қарши ўйинда бизга осон бўлмайди"  0 08:34Копа Америка. Мексикада мағлубият, Эквадор эса ғалаба қозонди  0 08:08Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 учинчи босқич саралашидаги рақибларини билиб олади  42 07:49Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  6 03:10Евро-2024. Чехия - Туркия 1:2, Драматик кечгaн бахсда Тосуннинг голи туркларга ғалаба келтирди  0 02:45Евро-2024. Грузия - Португалия 2:0, Роналду ҳайратда  3 02:16Франция – Бельгия, Германия – Дания — нимчорак финалнинг барча жуфтликлари аниқ  7

Хуршидбек Мухторов: “Насаф”нинг ғалабаларида Рўзиқул Бердиевнинг хиссаси жуда катта” News

Хуршидбек Мухторов: “Насаф”нинг ғалабаларида Рўзиқул Бердиевнинг хиссаси жуда катта”

Ўзбекистон чемпионатида бир неча йиллардан буён стабил ўйнаб келаётган ҳимоячи Хуршидбек Мухторов ҳақида эшитган бўлсангиз керак.

Фаолияти давомида “Гулистон”, “Қўқон-1912”, “Сўғдиёна”, “Локомотив”, “Олмалиқ” каби клублар шарафини ҳимоя қилган Мухторов ўтган йил мавсум ўртасида Қаршининг “Насаф” клубига кўчиб ўтган эди. Бугунги кунда “аждарлар”нинг асосий қанот ҳимоячиси ҳисобланган футболчи билан суҳбатлашдик.

- Дастлаб одатга кўра миллионлар ўйини футболга қандай кириб келганингиз ҳақида гапириб берсангиз.
1994 йил Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида туғилганман. Тахминан 9 ёшимдан футболга қатнашишни бошлаганман. Биринчи мураббийим Маҳмуд ака Абдураимов бўлган. Дастлаб ўзимизда, Гулистонда футбол сир-асрорларини ўргангандим. 11 ёшимда Тошкентга, "Пахтакор" академиясига борганман. Бу ерда Рустам ака Ориповнинг қўл остида шуғулланганман. Ушбу мураббий футболчи сифатида шаклланишимизга жуда катта ёрдам берган, шу даражага чиқишимизда Рустам аканинг меҳнатлари катта бўлган. “Пахтакор”да Икром Алибоев, Қувондиқ Рўзиев, Дониёр Усмонов, Тимур Усмонов каби футболчилар билан бирга машғулотларга борардим. 2010 йилда "Пахтакор"дан кетганман. Аслида мен академияда таҳсил олмасдим, шунчаки жамоа машғулотларига қатнашардим ва ўйинларда майдонга тушардим. Ўша пайтларда иккинчи лигада "Тошкент" деган жамоа бор эди. Кўп футболчилар билан бирга мана шу клубга кўчиб ўтганмиз. Рустам ака ҳам мана шу жамоага ўтганлар ва бир йил давомида "Тошкент" шарафини ҳимоя қилганман. Кейинги йил "Локомотив" олий лигага қайтган ва ёшлар жамоаси тузиш эҳтиёжи пайдо бўлган. "Тошкент"дан 10 нафар футболчини "темирйўлчилар" ўринбосарлари таркибига таклиф қилишганди. Ўша 10 футболчи орасида мен ҳам бор эдим.

- Олий лигада қачон дебют қилгансиз?

- 2013 йил Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Гулистон" клуби сафида олий лигада дебют қилганман. Ўша пайтда менга ишонч билдирганлари учун Ашурматовга катта раҳмат айтаман.



- Қайси мураббий фаолиятингизда катта ўрин тутган?
- Фаолиятим давомида Рустам Орифов, Бахтиёр Ашурматов, Даврон Файзиев, Игорь Шквирин, Виктор Кумиков, Рўзиқул Бердиев ва бошқа мураббийлар қўл остида ўйнаганман. Умуман қайси мураббий билан ишлаган бўлсам барчасидан миннатдорман.

- Охирги йилларда “Насаф” кучли легионерлар ва тажрибали футболчилар билан ўйнаб, Ўзбекистон чемпионлиги ва мамлакат кубогини қўлга киритиш учун курашиб келаётганди. Бу йил эса вазият бошқача...

- Тўғри айтдингиз "Насаф"нинг бу йилги таркиби асосан ўз тарбияланувчиларидан иборат. Таркибимизнинг катта қисмини ёш футболчилар ташкил этади. Шунга қарамай биз ҳар бир баҳсда майдонга ғалаба учун тушамиз. Ишонинг, "Насаф" барча рақибларни ҳурмат қилади, лекин ҳеч кимдан қўрқмайди. Ёш футболчилар қанча кўп майдонга тушишса шунча тажрибаси ошади. Ғалаба қўлга киритилса ёш ўйинчилар икки хисса қувонишади.

- Кўпчилик “Насаф”нинг “Андижон”га қарши ўйинда бундай тарзда мағлуб бўлишини кутмаган эди.

"Андижон"га қарши баҳсда очиқчасига омадимиз келмади. Тўғри шу куни Андижондаги стадионнинг очилиш маросими бўлди, рақиб ўз мухлислари қаршисида ўйнади. Бу ҳам мағлубиятимизга сабаб бўлди. Аммо кейинги сафар "Андижон"ни албатта мағлуб эта оламиз. Буни бош мураббийимиз ҳам айтиб ўтдилар. Бу футбол, кимдир ютади, кимдир ютқазади.

- Ёшликда барчамизнинг севимли клубимиз бўлган. Сиз қайси жамоага мухлис бўлгансиз?

- Хорижда кўплаб клубларнинг ўйини ёқади. Улардан энг яхши кўрганим Мадриднинг "Реал" клуби. Бу жамоага ёшлигимдан мухлислик қилиб келаман. Зидан, Фигу, Бекхэм, Роберто Карлос ўйнаган пайтларни худди кечагидек эслайман.

- Сиз билан бирга ўйнаган Икром Алибоев легионерга айланди. Хуршидбек Мухторовга ҳеч хориж клубларидан таклиф бўлганми?

- Чет элдан бир нечта клубларнинг қизиқишлари ҳақида эшитганман. Бироқ аниқ таклиф бўлмагани учун Ўзбекистонда ўйнаяпман. Ўз ватанимда ўйнаётганимдан ҳеч қачон афсусланмаганман. Энг асосийси севимли касбим билан шуғулланаяпман.



- Футболни ташлаш ҳақида ўйлаган пайтлар бўлганми?

- Бўлган. 2012 йил Мени "Локомотив" ўринбосарлари сафига Равшан Бозоров таклиф қилгандилар. Мавсум бошланишидан олдин тиббий кўрикдан ўтганимда шифокорлар "озгина даволанишинг керак, юрагингда муаммо бор экан" деб айтишганди. Шифокор тавсиясига кўра даволанишни бошлаганман, ўша пайтда машғулотларда қатнашишим тақиқланган эди. Чемпионат бошланишига оз қолганида жамоада бош мураббий ўзгарган. Бозоров ўрнига Марат Мифтахутдинов тайинланган. Мен эндигина даволанишни тугатиб машғулотларга қўшилгандим. Кутилмаганда ўринбосарлар таркибидан чиқариб юборишган, яъни ПФЛга юборилган заявкадан мени чиқариб юборишганди ва иккинчи лигада ўйнаб тур деб жавоб беришган. Бу менга жуда қаттиқ зарба бўлганди ўшанда. Айнан шу вақтда футболни ташлаймикин деб ўйланиб қолганман. Бироқ Рустам ака Орипов мени қўллаб-қувватлаган. Шунча ҳаракат қилдик, меҳнат қилдик ҳали зўр футболчи бўласан деб мени ўз жамоаларида олиб қолгандилар.

- Бир неча йиллардан буён “Насаф”ни бошқариб келаётган Рўзиқул Бердиев ҳақида нима дея оласиз?

Рўзиқул Бердиев "Насаф" афсонаси. Футболчилик пайтида ҳам, мана ҳозир мураббийлик пайтида ҳам "Насаф" учун борини бермоқда. Жамоа ушбу мураббий қўл остида кўплаб совринларга эга чиқди, кўплаб ёш футболчилар айнан Бердиев қўл остида Ўзбекистон чемпионатида дебют қилди. Кўп клубларда молиявий қийинчилик бошланса натижалари ҳам пасайиб кетади, аммо "Насаф"да бундай эмас. Бунда Рўзиқул Бердиевнинг хиссаси жуда катта деб биламан. Таркибда юлдуз футболчилари йўқ бўлса ҳам жамоа доим юқорига интилаверади. Рўзиқул ака футболдан ташқари ҳаётда ҳам жуда самимий ва яхши инсон.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика