Latest news

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  0 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  3 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  9 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  738 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  154 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

Худоёрхон Сагдуллаев: "Машъал"да ички муҳит бузилгани учун Суперлигага чиқа олмадик" News

Худоёрхон Сагдуллаев: "Машъал"да ички муҳит бузилгани учун Суперлигага чиқа олмадик"

2022 йилги мавсум Муборакнинг "Машъал" клуби Про лигада иштирок этди ва юқори бешталикда бешинчи ўринни банд этди.

Жамоа ярим ҳимоячиси Худоёрхон Сагдуллаев 23та ўйинда майдонга тушди ва 6та гол уришга эришди. Биз футболчи билан ортда қолган мавсум ҳақида суҳбатлашдик.

- Якунланган мавсум ҳақида фикрингиз?

- "Машъал" жамоамиз билан бирга Суперлигага чиқишни мақсад қилгандик. Биринчи даврада яхши ўйнадик, ҳатто пешқадамлик ҳам қилдик. Иккинчи даврада жамоада ўзгаришлар бўлди. Ўйинни кучайтириш учун янги ўйинчилар келди. Лекин менимча бу минусга қараб кетди.

- Кейинги мавсум учун режаларингиз қандай?

- Олдимда Суперлига жамоаларидан таклифлар бор. Лекин "Машъал" билан яна бир йиллик шартномам бор. Ўзим Суперлига клубида ўйнашни ва омадимни синаб кўришни хоҳлардим.

- Нима учун "Машъал"ни легионерлар тарк этди. Бу молиявий муаммолар туфайли бўлдими?

- "Машъал"да ҳар доим молиявий муаммо бўлиб келган. Легионерлар Ўзбекистонга нега келади? Пул ишлаш учун. Уларга вақтида пул берилмаса майдонга тушиб ўйнашни хоҳламайди. Менимча шу боис улар жамоадан кетишди.




- Суперлигани кузатиб бордингизми? "Насаф"га чемпионлик учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Тажриба етишмади. "Насаф"да ўзим ҳам ўйнаганман, кучли жамоа, ички муҳит аъло даражада, ҳаммани бирдек кўришади. Бош мураббий ким кучли бўса ўшани майдонга туширади. Биринчи ўринда боришнинг ҳам ўзига яраша босими бор. Ўша босимни кўтара олган жамоа якунда чемпион бўлади.

- "Машъал"нинг Суперлигага чиқишига нима етишмади? Нега мавсум охирида жамоадан яхши ўйин кўрмадик?

- Ички муҳит бузилди. Йигитларда иштиёқ йўқолди. Шундай ҳолатлар бўлдики, 3 ойлаб маош олмадик. Суперлигага чиқиш учун молиявий ҳолат яхши ва бир маъромда бўлиши керак.

- "Машъал" билан яна бир йиллик шартномам бор дедингиз. Бир йилдан кейин "Насаф"га қайтасизми ёки бошқа клубга кетасизми?

- Агар "Насаф"дан таклиф тушса албатта Қарши клубига қайтаман. Сабаби "Насаф"дан тепага кўтарилиш осонроқ.

- "Машъал" яна неча йил Про лигада ўйнайди деб ўйлайсиз?

- Менимча 2023 йилда Суперлигага қайтса керак, чунки ўзгаришлар катта.


Абдулла Дониёров суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика