Марадонанинг қўли билан киритилган тўп аукционга қўйилади
14 oct 2022 19:38
News
Марадонанинг қўли билан киритилган тўп аукционга қўйилади
Диего Марадона футбол тарихидаги энг машҳур голлардан иккитасини уриш учун фойдаланилган тўп кимошди савдосига қўйилади.
1986 йилги жаҳон чемпионатининг чорак финалида Англия ва Аргентина ўртасидаги баҳсда фойдаланилган тўпнинг тахминий баҳоси 2,5 миллион фунтдан 3 миллион фунтгача баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўша ўйинда Аргентина инглизларни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олганди. Дастлабки голни қўл билан урган Марадона, иккинчисида дриблинг эвазига 4-5 рақибни ортда қолдириб, рақиб дарвозасини ишғол қилганди.
Шу билан бирга, Марадона биринчи голни шундай изоҳлаганди: "Бу менинг эмас, Худонинг қўллари".
Link :
Source : Footballi.net.
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Comments