Latest news

20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  0 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  9 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  20 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16

Худо дейиши билан тошбўрон қилишди. Унинг исми Худойберди эди... News

Худо дейиши билан тошбўрон қилишди. Унинг исми Худойберди эди...

Бердисини айтгунича, одамлар бир кимсани тошбўрон қилиб ўлдириб қўйгани қабилидаги гапни эшитгансиз.

Раҳматлининг исми Худойберди эди, одамлар эса Худо сўзини эшитишлари ҳамоноқ, уни ширк келтирганликда айблашди ва тошбўрон қилишди.

Замонамизда бировга тош отиш мумкин эмас. Асосан гап отилади бизда. Бироқ ҳолат ўзгармаган. Мақола ёки видео тақдим этилса, одамлар уни кўрмасдан туриб, сарлавҳасига қараб фикр билдиради. Баъзилар мақолани ўқимаганлигини очиқ тан олиб, у ҳақда дадил фикр билдиришда давом этади, лол қоламан. Аҳамиятли томони, мана шундайларнинг 99 фоизи эркаклардир.

Бирор воқеа ёки масала юзасидан фикр билдириш журналист учун қўл учида қилинадиган иш эмас. Олдин ўрганиб, текшириб, фикр юритиб, кейин иш бошлаш яхши. Қандайдир мақола остида муаллиф ноўрин танқид қилинаётган бўлса, кўпга қўшилиб, ўзим ҳам тошбўрон қилиб кетишдан тийиламан. Зиёли, ўзининг шахсий қарашлари ва принциплари бор одам фикрида собит тура олади, деб ҳисоблайман. Айтмоқчиманки, тошбўрон қилиш қочмайди, шунчаки олдин у нима деганини билишим шарт, деб ҳисоблайман.

Мақолалар остида қолдириладиган фикрлар кайфиятимга ёмон таъсир кўрсатади, руҳий тушкунликка тушиб қоламан, демайман, буни ҳамкасбларим яхши билишади. Шукр, ўринли танқидни ўринсизидан ажрата оламан. Айтишим керакки, ўзбек футболи ҳақида кўп чиқишлар қилдим, кимгадир ёқмайдиган нарсалар ёздим, кимнидир танқид қилдим. Фикр билдираётганлар орасида ўша танқидларга дуч келиб қолган одамларнинг ё ўзлари ёки яқинлари ҳам борки, улар фикр билдираётганда дарҳол шахсиятдан бошлайди. Чунки мен томонимдан уларнинг томорқасига тош отилган, мақолада нима дейилгани улар учун аҳамиятсиз, ёмон кўришди, вассалом.

Бемалол, танқид қилинг, ёмонланг, фикрингизни баён этинг, бунга ҳақлисиз. Барчада танлов ҳуқуқи бор, буни доим ҳурмат қиламан. Ва айтаманки, миллионта ҳақорат келиб тушганида ҳам, ўз йўлимда давом этаман. Менга иш берувчи мендан фойда йўқлигини билиб, бўшатиб юбормагунича шу. Рақобат ҳақида гап кетганида эса нокамтарлик бўлса ҳам айтаман, ўзимиздаги исталган футбол журналисти билан рақобатга тайёрман.

Айтмоқчи бўлганим, ҳеч бўлмаганда мақолани ўқиб, видеони томоша қилиб кўринг. Шунда фикрларингиз жилла қурса кулгили бўлиб қолмайди. Ундаги бирор бир фикр юзасидан кимдадир таклиф, эътироз бўлса, ҳаммасига жавоб беришга тайёрман. Тез орада Championat.asia бунинг учун имконият яратиб беради.

Author :
Rating: +86   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика