Latest news

15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  2 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  6 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  1 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  22 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   11 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  26 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4

Худди жангари фильмлардагидек... News

Худди жангари фильмлардагидек...

"Олимпиакос" ва Мексика терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алан Пулидо якшанба куни ўз ватанида ўғирлаб кетилган эди.

Футболчи ўзини озод этиш жараёни қандай бўлганини сўзлаб берди.

25 ёшли ўйинчи байрамдан сўнг уйига кетаётган эди. Унинг йўлини бир нечта автомобиллар тўсиб олишди ва ниқобли одамлар Пулидони қўлга олиб, унинг қиз ўртоғига тегишмади.

Маҳаллий полиция хизмати узоқ вақт футболчи қаерда эканлигини аниқлай олмади, аммо кейинроқ Пулидонинг ўзи улар билан боғланди.

Мексикалик унга қараб туриш топширилган жиноятчидан қуроли ва телефонини олиб қўйишга муваффақ бўлган. Футболчи полицияга уч марта қўнғироқ қилди.


Пулидо ўзи турган жойни ҳақида маълумот бериш учун деразадан атрофга қараб қўшни бино ва унинг ёнида турган машина борасида маълумот берди. Иккинчи қўнғироқда эса полиция оператори ундан бир неча маротаба ўқ узишни сўраган. Бунга сабаб улар Пулидо турган жойни аниқлаштириб олмоқчи эди. Аммо футболчи унда ўқ йўқлигини айтиб, хавфсизлик ходимлари уни отиб қўймасликлари учун ўзининг қандай кўринишда эканлигини тасвирлаб берди. Учинчи қўнғироқда у полиция тўғри манзилга келганини тасдиқлади.

Пулидо деразадан қочиш пайтида билагини кесиб олган. Футболчига тиббий ва рухий ёрдам кўрсатилди.


Озод қилинган асир янги ҳаёт учун яратганга миннатдорчилик билдирди ва ундан ҳавотир олган мухлисларга раҳмат айтди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика