Latest news

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  14 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  6 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  3 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Хотира турнирида "Шўртан" ёшлари совриндор бўлишди News

Хотира турнирида "Шўртан" ёшлари совриндор бўлишди

Tags :  Шўртан
"Шўртан"нинг ёш футболчилари хотира турнирида совриндорга айланишди.

Икки кун (23-24 февраль) давомида “Насаф” ФК Академияси яшил  майдонларида нафақат воҳа, балки Республика футболи ривожига салмоқли ҳисса қўшган фидоийи инсон, ўз даврида Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган марҳум Нуриддин Зайниевич Зайниев хотирасига бағишланган биринчи халқаро хотира турнири бўлиб ўтди. Унда - “Насаф” (Қарши), “Шўртан” (Ғузор), “Машъал” (Муборак) ҳамда “Регар-ТадАЗ” (Турсунзода, Тожикистон) каби жамоаларнинг 18 ёшгача бўлган ўсмирларидан иборат футболчилар иштирок этишди.

Дастлабки куни, ярим финалларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Насаф” - “Машъал” - 4:1, “Шўртан” - “Регар-ТадАЗ” - 4:2.

Турнирнинг ҳал қилувчи кунида бош соврин учун майдонга “Насаф” ҳамда “Шўртан” жамоалари тушишди. Унда турнир мезбонлари 4:0 ҳисобида зафар қучишди.

Учинчи ўрин учун кечган баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида мубораклик футболчилар ғалаба қозонишди. 

Шундай қилиб, Абдураҳмон Юмангулов ва Ихтиёр Каримов мураббийлигидаги ғузорлик ёш футболчилар Нуриддин Зайниев хотирасига бағишланган халқаро турнирда совриндор бўлишди.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика