Latest news

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  2 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  1 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  2 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  6 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  55

Хотира турнири. “Пахтакор-2002” йирик ғалаба билан бошлади News

Хотира турнири. “Пахтакор-2002” йирик ғалаба билан бошлади

Кеча пойтахтимизда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Зокир Қурбонов хотирасига бағишлаб халқаро турнир старт олди.
ЎФФ ҳамда “Пахтакор” футбол клуби ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу мусобақада 2002 йил туғилган футболчилар иштирок этмоқда. Бугун “Пахтакор-2002” гуруҳдаги дастлабки учрашувни Олма-Отанинг “Олжаспортс” жамоасига қарши ўтказиб, йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда Холматов Диёр учта тўп киритган бўлса, Мақсудов Исфандиёр икки бор, Раҳматуллаев Акмал эса бир марта рақиб дарвозасига гол урди. “Пахтакор-2002” ўзининг навбатдаги баҳсини эртага “Локомотив-БФК”га қарши ўтказади. Учрашув “Чилонзор” сунъий майдонида бўлиб ўтади.

“А” гуруҳи: “Пахтакор” (Тошкент), “Олжаспортс” (Олма-Ота), “Локомотив-БФК” (Самарқанд вил.)

“В” гуруҳи: “Бунёдкор” (Тошкент), “Янгиер” ФМИ (Янгиер), БЎСМ-30 (Наманган)

“С” гуруҳи: “Спартак” (Тошкент), “ФК Астана” (Астана), ФСО “Динамо” (Самарқанд)

“D” гуруҳи: БЎСМ-16 (Тошкент), БЎСМ-28 (Бухоро), “Чилонзор” (Тошкент)

Биринчи кун натижалари:
“Олжаспортс” - “Локомотив-БФК” 0:4
“ФК Астана” - ФСО “Динамо” 0:2
БЎСМ-28 - “Чилонзор” 1:0
ЯФМИ – БЎСМ-30 2:0

Иккинчи кун натижалари:
“Пахтакор” – “Олжаспортс” 6:0
“Спартак” - “ФК Астана” 1:0
“БЎСМ-16” - “БЎСМ-28” 1:0
“Бунёдкор” - “Янгиер” ФМИ 4:0
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика