Latest news

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  1 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  2 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  44 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  7 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

“Хотира-79” ПРО-лигадан четлатилади. Агар... News

“Хотира-79” ПРО-лигадан четлатилади. Агар...

Tags :  Хотира-79
ПРО-Лига клубларининг молиявий холатига хавас қилиб бўлмайди.

Деярли барча клубда моддий жиҳатдан инқироз юзага келган. Айрим жамоалар юзага келган қарздорлик бўйича ПФЛ томонидан жазоланди ҳам. Яқин орада яна бир жамоа чемпионатдан четлатиши мумкин.

Аниқроғи “Б” гуруҳи қатнашчиси “Хотира-79” жамоасининг ҳам ПФЛ олдидаги қарзлари кўпайиб кетган. Исми шарифини сир сақлаш шарти билан биз билан алоқага чиққан, клуб расмийсининг айтишича “Хотира-79” жамоасига Уйчи тумани хокимлиги томонидан ҳеч қандай эътибор қаратилмаяпти.

Жамоанинг ПФЛдан 40 миллион сўмга яқин қарзи бор. Раҳбарият ушбу қарздорликларни бартараф этиш учун ПФЛдан 20 августга қадар руҳсат олган. Катта эхтимол билан “Хотира-79” бугун ПФЛнинг ҳисоб-рақамига 40 миллион сўмни ўтказиб бера олмайди.

Жамоа эртага Бухоро вилоятида “Лабса” меҳмони бўлади. Сафар учрашувига боргани билан, эртага ўйин комиссари учрашувни ўтказишга рухсат бермасдан Уйчи жамоасига техник-мағлубият ёзадиган бўлса у холда ортиқча сарф-харажатга йўл қўйилган бўлади. Бу борада ҳозир “Хотира-79” раҳбариятининг боши қотган.

Кўрамиз, “Хотира-79” раҳбарияти ушбу қийин вазиятдан қандай чиқиб кетаркин? ПФЛчи? Ҳамма клубларни баробар кўрармикин?


Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика