Latest news

00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  55 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  1 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  1 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  29 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  276 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  23 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  4 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  15 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  47

"Хотира-79" клуби тарихга айланадими? News

"Хотира-79" клуби тарихга айланадими?

Tags :  Хотира-79
Про-Лига 22-туридан жой олган “Лабса” — “Хотира-79” жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилмайди.

Бунда мезбонларга техник ғалаба, меҳмонларга техник мағлубият ёзилади.

Уйчи туманининг “Хотира-79” клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида Профессионал футбол лигасига ташриф буюриб, клубдаги мавжуд вазият бўйича ҳисобот топширган ва барча қарздорликдан 20 август санасига қадар халос бўлиш кафолатини берганди. Шунга қарамай, “Хотира-79” ўз зиммасидаги вазифани бажара олмади.

Ўз навбатида “Хотира-79” клуби раҳбарияти ҳам ПФЛга мурожаат билан чиқиб, жамоа аъзолари Бухорога бора олмаслигини маълум қилди. Хатда клубдаги муаммоларга туман ҳокимининг алмашиши сабаб сифатида кўрсатилган.

Про-Лиганинг 23-тур учрашувлари 26—27 август кунлари ўтказилади. Юқоридаги каби ҳолат яна бир бор такрорланса, “Хотира-79” клуби чемпионат билан хайрлашади.

Ўз олдига ҳеч қандай мақсад қўя олмайдиган ва фақатгина бугунги куни билан яшайдиган клублар билан чемпионат савиясини кўтариш қийин. Келаси йилдан бошлаб бу каби жамоалар формати ўзгарадиган 2-лига мусобақаларида иштирок этиши мумкин. Про-Лигада эса Суперлиганинг минимал талабларига жавоб бера оладиган клубларгина қолдирилади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика