Latest news

09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0

Хосеп Гвардиола – Зидан, Анчелотти ва Англия ҳақида News

Хосеп Гвардиола – Зидан, Анчелотти ва Англия ҳақида

Ўтган ҳафта “Бавария” қишки йиғинни ўтказиш учун Қатарга етиб келди.

Турне бошланиши олдидан мюнхенликлар устози матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Улардаги энг муҳим жавобларни эътиборингизга кетма-кетлик кўринишида ҳавола этамиз.


1. “Шартномамни оддий сабаб туфайли узайтирмайман: Англияда мураббий бўлиш ишлашни истайман. Бу ягона сабаб! Агар 55 ёки 60 ёшда бўлганимда “Бавария”да узоқроқ қолган бўлардим. Лекин ёшман ва янги чақирувни хоҳлайман. “Бавария”дан барчаси учун миннатдорман”. Мураббий яна Карл-Хайнц Румменигге билан суҳбатлашгани ва клубда уни кетишларини айтишгунча ишламаслигини баён қилган.

2. Ҳозирча Гвардиола бирор клуб билан шартнома тузмаган. Қайси жамоада пайдо бўлишини ҳозирча ҳал қилмаган. Германия ОАВ маълумотларига кўра, испаниялик мутахассис якунда “Манчестер Сити”ни бошқаришга киришади. Яна бошқалар бу “Челси” бўлиши тўғрисида ёзишмоқда.

3. Гвардиола Мюнхенга келишга рози бўлганда кўпчилик ундан нега Англияга бормагани ҳақида сўраганини эслатган. Ўшанда у шундай қарор тўғри бўлишини ҳал қилган. Энди у яна тўғри қарорга келди. Унинг фикрича, 44 ёшда Англияга кўчиб ўтиш жуда яхши. У ҳозиргача икки клубда ишлагани ва бир жамоада уч йил ишлаш етарли. Бир жамоада 30 йил мураббий бўлиш яхши, бироқ у бундайлардан эмас. Гвардиола янги тажриба, стадионлар, шаҳарлар, одамлар ва ресторанлар билан танишишни хоҳлайди. Шу билан бирга Англияга кўчиб ўтиш таваккал эканини тушунади. Лекин у буни ёқтиради. Барча совринларни ютгандан кейин “Бавария”га бориши ҳам таваккал бўлган. У чўққига янги футболчи ва жамоалар билан чиқишни истайди.

4. Гвардиола ўзи “Бавария” билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмаса, ўзидан кутилган ишончни оқламаганини айтадиган немис ишқибозларини яхши тушунади. Лекин барчасини ютиш осон эмас. Унинг учун муҳими футболчиларни янада яхшироқ савияга кўтариш. Унга Томас Мюллернинг футболчилар ўзлари ва клуб учун ютишни исташлари тўғрисида гапиргани маъқул келган. Гвардиола Мюнхендан кетгунига қадар футболчилар бор имкониятларини ишга солишига шубҳаланмайди.

5. Пеп “Бавария” унинг қўл остида 3 мавсумда биринчи даврада 51 беллашувдан фақат биттасида имкониятни бой берганига эътибор қаратади. У буни Чемпионлар лигасидаги ғалабадан кўра устунроқ баҳолайди.

6. Испаниялик мураббий “Бавария”ни ундан кейин Карло Анчелотти бошқариши билан табриклайди. У буни мюнхенликлар раҳбариятининг ажойиб қарори деб изоҳлаган. Хайнкесс билан зафар қучган футболчилар буни Анчелотти билан ҳам давом эттиришади. Гвардиола италиялик ҳамкасбининг жуда ақлли инсон ва мутахассис экани, буни Анчелотти “Милан”, “Челси” ва “Реал” билан эришган натижалари орқали исботлаб қўйганини таъкидлаган.

7. “Албатта, барча мусобақаларда зафар қучишни хоҳлайман. Буни доим уддалашга уринамиз. Ва яна уриниб кўрамиз”. У футболчиларга қўлидан келган ва билганн нарсаларни яхшироқ ўргатиб боришига ишончи комил. Буни клубдаги охирги кунигача амалга оширади.

8. Бундеслига унинг учун қийин турнир. Ҳозирча “Бавария” унда ғалаба қозонгани йўқ. У жамоасини иккинчи даврада юқори 8 ўринда бораётган клубларга қарши сафарда ўтадиган 6 қийин учрашув кутиб турганини таъкидлайди. У миллий чемпионатдаги ғалабани энг муҳим деб ҳисоблайди. “Бу бизнинг қанчалар профессионал эканимизни кўрсатади. Бунинг учун ҳар куни меҳнат қиламиз”. Чемпионлар лигасида эса исталган рақибга икки ўйинда ютқазиб қўйиш эҳтимоли мавжуд. Унда кўп нарса ўйин куни жамоанинг қандай ҳолатда эканига боғлиқ.

9. Гвардиола Румменигге жаҳли чиқмай, уни тушунишига умид қилади. Унинг кетишидан хафа бўладиган инсонлар борлиги афсусланарли. Мюнхен клуби унинг қолиши учун ҳаракат қилди, бироқ бу ҳолатда гап кучлироқ футболчиларга эга бўлиш учун пуллар ҳақида кетмаяпти. Мураббийга янги синов зарур. Катта клубларда мураббий алмашиши фойдали. Футболчилар учун ҳам. У футболчилар ва клуб билан яхши муносабатда бўлишини таъкидлади.

10. “Бавария”нинг ҳамма ўйинчисини ўзим билан Англияга олиб кетган бўлардим”, - дейди Пеп. Лекин у “Барса”дан биргина Тиаго Алькантарани кўчириб олиб келган. У футболчилар собиқ клубларида қолиши керак деб ҳисоблайди.

11. Қатарда барча ўйинчилар бирга бўлади. Алаба, Бенатиа, Гётце ва Рибери ҳам, улар ҳали машқларни бошлашмаган. Алаба йиғин охирида тайёргарлик кўришни бошлаши мумкин.

12. Гвардиола Зиданнинг “Реал” бош мураббийи бўлгани ҳақида ҳам саволга жавоб қайтарди. Футбол тарихида энг кучли футболчи деб Зиданни ҳисоблашини айтган мураббий барибир мухлис сифатида “Барселона”га омад тилашини билдирди.

Мюнхенлик ишқибозлар ҳозирча миллий чемпионатдаги ғалабаларга қарамай, Гвардиоланинг фаолиятидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилишмаяпти. У бу турнирда зафар қучмаса, Удо Латтек, Оттмар Хитцфельд ва Юпп Хайнкесс сингари мураббийлар билан бир қаторда турмаслигини яхши тушуниб турибди.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика