Latest news

12:36Лутфуллин бригадаси Миср – Венесуэла учрашувида ишлайди  0 12:09Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун уй либоси намойиш қилинди  1 11:35ФИФА "Тинчлик мукофоти"ни таъсис этди  2 11:05Футзал. Бугун терма жамоамиз Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради  0 10:40Али Ашур: “Ўйинчиларимдан хурсандман, 0:0 ҳисобидан хурсанд эмасман”  1 10:13Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 либосини тақдим этди  4 09:45"Бу ёлғон". Ламин Ямал соғлиғидаги муаммолари ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди  2 09:16Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:48EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 08:20Максим Шацких: “Биз рекорд сари боряпмиз”  12 08:15ОЧЛ-2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон" 0:0  2 07:53Sofascore. Ўсмирларимиз кечаги супер ғалабадан сўнг неча баҳога лойиқ кўрилдилар?  6 07:28ОЧЛ 2. "Ал Насср"да йирик ғалаба, Ашурматов энг зўрлардан бири бўлган баҳсда "Истиқлол" дуранг ўйнади ва қўшниларимизда мағлубият  0 03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  60

Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди" News

Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"

Ўзбекистон футзал бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Коста-Рика - Ўзбекистон (5:3) учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Бугунги учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Биринчи бўлим биз учун ёмон ўтди, лекин иккинчи бўлимда юқори иштиёқ туфайли яхши ўйнадик. Қизил карточка барчасини ўзгартириб юборди. Ўйиндаги энг муҳим вазият шу эди.

- Жаҳон чемпионатида бундай ёмон иштирок этганимизнинг сабаблари нима эди? Биз қандай хатоларга йўл қўйдик.

- Биринчи ўйинда биз ҳисобни тенглаштира олдик ва ҳисобдаги ортда боришимизга қарамай барчасини тўғрилай олдик. Бугун эса 3:2 ҳисобида ютаётганимиз пайтимизда Ропиев йўл қўйган фол барчасини ўзгартириб юборди. Биз ўша паллада ўйинни бой бердик, рақиб эса дарҳол ҳисобни тенглаштирди. Биз эса ўша заҳоти барчасини бой бердик.

- Жаҳон чемпионатидаги бундай ёмон иштирокимизнинг асосий сабабларидан бири жароҳатлар бўлди. Жароҳатлар сони кўпайиб кетганига нима сабаб бўлди?

- Жароҳатлар боғламнинг узилиши ва суяк синиши эди. Бу шунчаки омадсизлик ва бизнинг омадимиз келмади. Бу нормал ҳолат эмас, аммо биз бундай омадсизликка учрадик. Равшан бармоғини синдириб олди. Бу жароҳатларга машғулотлар сабаб бўлмади. Бундай жароҳатлар қачон рўй беришини назорат қила олмаймиз, афсуски. Мен бутун ўзбек халқидан ва мухлислардан узр сўрайман. Менинг фикримча, биз мундиалга жуда катта эътибор қаратиб юбордик.

- Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганингизга роппа-роса бир йил бўлди. Терма жамоадаги келажагингиз ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бу нарса муҳим деб ўйламайман, аммо мен шартномамни ҳозир якунлайман.

- Ўзбекистон футзали келажаги ҳақида нималар дея оласиз? Кейинги мундиалга яхши тайёргарлик кўришимиз учун нималар қилишимиз керак?

- Ўзбекистон меҳнат қилишда ва ривожланишда давом этиши керак. Афсуски, мен энди терма жамоа билан бирга бўлмайман, аммо терма жамоага маслаҳатлар бериб туришим мумкин. Ассоциацияга имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув эди.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди



Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика