Latest news

18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  7 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  32 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  57 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22

Хосе Мария Мендез: "Бугун фақат мухлисларимиз учун ўйнадик" News

Хосе Мария Мендез: "Бугун фақат мухлисларимиз учун ўйнадик"

Осиё чемпионати 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Ливан (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Хосе Мария Мендез қатнашди.
“Биз бугун Қирғизистон ёки Саудия Арабистони учун ўйнамадик. Бугун ўзбекистонлик мухлислар учун ўйнадик. Натижа биз учун муҳим эмасди, фақатгина мухлислар учун ўйнадик. Ирсалиевда сариқ карточка бор эди. Бугун ҳам огоҳлантирилса Ироқ билан ўйнай олмасди. Шу боис уни асрадик. Артур Юнусов, Андрей Шлёма, Жамолиддин Шарипов ваДилшод Раҳматов куни кеча шамоллаб қолишганди. Аммо улар Ливан билан ўйинга тайёр ҳолатда келишди. Даврон Чориев биринчи бўлимда сариқ карточка олгач уни ҳам алмаштирдим ва майдонга бошқа тушурмадим.

Ўйинни ажойиб ўтказдик. Вазиятлар яратиб ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Ливан иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирди, бизнинг йигитлар ҳам бироз чарчашгани сезилди. Рустам Умаров бугун Осиёда энг кучли посбонлардан бири эканини исботлади. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз керак. Чоршанба куни Ироққа қарши жуда ҳам муҳим ўйин кутиб турибди”, - дейди Мендез.

- Ирсалиев тушмади, бир неча футзалчи касал дедингиз. Аммо шундай бўлса ҳам ғалаба бўлди. Жамоада тенг кучли икки таркиб бор деганими?
- Бизда юлдуз футзалчи йўқ. Барча мен учун бир хил савиядаги ўйинчи ҳисобланади. Бир кун Раҳматов, бир кун Абдумавлонов яхши ўйнайди. Бу эса мени хурсанд қилади.

- Кейинги ўйинни икки кундан сўнг ўтказасизлар. Бир кун дам бериладими ёки икки кун машғулот бўладими?
- Ҳозир шамоллаш эпидемияси муаммо бўлиб турибди. Баъзиларга дам берармиз, Ироққа қарши бор куч билан тайёргарлик кўрамиз.

- Ироқнинг бугунги Эронга қарши учрашувини кўрдингиз. Хатоларни кўриб чиқдингизми?
- Мен Ироқ Эронга қарши ўйинига унча эътибор қилмаган бўлардим. Ҳар қандай жамоанинг Эронга қарши ўйини ҳеч нарсани айтиб бера олмайди. Ироқнинг Хитой ва Иорданияга қарши баҳслардаги ҳаракатларини ўрганиб чиқишимиз керак.

- Юлдуз футболчи йўқ дедингиз, балки Рустам Умаров янги юлдуздир?

- Бизда жамоавий ўйин бор. Барча футзалчиларнинг статистикаси тенг. Рустам Умаров эса қойилмақом дарвозабон экани барчага маълум. Бугун Жамолиддин Шарипов шамоллаган бўлишига қарамай яхши ўйнади, балки кейинги ўйинда бошқа ўйинчига юқтирар у ҳам яхши ўйнаб берса бўлди (кулади).


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика