Latest news

10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион эвро тўлашга тайёр  1 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  8 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  3 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  66 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2

Хорхе Фоссати: "Пахтакор" ва "Ал Аҳли"да Месси йўқ" News

Хорхе Фоссати: "Пахтакор" ва "Ал Аҳли"да Месси йўқ"

ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Хорхе Фоссати ва футболчи Муҳаммад Ал Овайс иштирок этишди.

"Эртага жуда оғир ўйин бўлишини кутаяпмиз. Сабаби барчамизга маълум "Пахтакор" жуда кучли жамоа. Улар янги мавсумни яхши бошлай олди. Рақибимиз илк турда Теҳронда дуранг ўйнашга эришди. Уларга қарши ўйнаш осон бўлмайди. "Пахтакор" кучли жамоа.  Лекин "Ал Аҳли" кучли. Шу боис эртанги учрашув нафақат биз учун, балки рақиб учун ҳам қийин бўлишига амиинман", - дейди Хорхе Фоссати. 


"Эртага бизни муҳим ва масъулиятли ўйин кутиб турибди. Гуруҳдаги барча клублар кейинги босқичга чиқишга муносиб. Биз йўлнинг бошида турибмиз. Барча жамоаларда имконият тенг. Рақибимиз кучли бўлса ҳам олдимизга қўйилган вазифа, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - дейди Муҳаммад Ал Овайс. 


- "Пахтакор"нинг қайси футболчисидан хавф кутаяпсиз? 

- Ҳар сафар ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида бутун жамоага қарши тайёрланиш муҳим саналади. Қачондир "Барселона"га қарши ўйнасангиз, уларда барча эътиборни Мессига қаратсангиз бу хато бўлади. Сабаби бошқа футболчи етакчиликни қўлга олиши мумкин. "Пахтакор"да эса барча футболчилар тенг кучли. Ҳар бир футболчини ўргандик ва тайёргарлик кўрдик. Яна бир нарсани таъкидлаш лозим, "Пахтакор" ва "Ал Аҳли" сафида Месси даражасидаги ўйинчи йўқ. 


- Жамоага яқинда келдингиз. Нимани ўзгартиришга уриндингиз ва нимани ўзгартира олдингиз. Сўнгги йилларда жамоа етакчилари Ал Сома, Тайсир Ал Жассим, Мусайлим ўзгаришсиз ўйнаб келишмоқда. 

- "Ал Аҳли" бунга қадар иккита мусобақада иштирок этиб келаётган эди: Миллий чемпионат ва мамлакат кубоги. Ҳозир эса биз учта мусобақада иштирок этаяпмиз. Ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказаяпмиз. Эртага менинг қўл остимда 8-учрашувни ўтказамиз. 30 кун ичида 8та ўйин ўтказдик. Бу ҳар қандай жамоа учун қийинлик қилади. Ўзим истаган янгиликларни секин-аста киритиб бораман. Аммо бундай тиғиз графикда ўзгаришларни амалга ошириш қийин. 


- Сиз 2011 йил "Ал Садд" бош мураббийи сифатида ОЧЛда ғолиб бўлсангиз. Сўнгги йилларда фақат Шарқий Осиё клублари совринни бермай келишмоқда. Араб клуби билан қандай бу натижага эришгансиз? Бунинг сири нимада? 

- Замонавий футболда катта сирлар йўқ. Барча ҳам ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида рақибни ўрганилади. 2011 йилда ҳам баъзида ютдик, баъзида ютқаздик. Якунда чемпион бўлгандик. Жамоада яхши футболчилар йиғилган эди. Энди "Ал Аҳли" билан ҳам бу мусобақада чемпион бўлишга уринамиз. 


- Эртанги баҳсда "Ал Аҳли"ни қўллаш учун мухлислар келади деб ўйлайсизми? 

Муҳаммад Ал Овайс: - Биз Тошкентда ўйнаймиз. Эртага бизни қўллаш учун стадионга кела олишмайди. Аммо уларнинг далдасини ҳис қилиб турамиз. 


Нарзулла Сайдуллаев


Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика