Latest news

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  38 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  127 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  12 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  11 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  5 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  5 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  34 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  152 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Хорхе Да Сильва: "Эртага тарихни ўзгартиришга уринамиз" News

Хорхе Да Сильва: "Эртага тарихни ўзгартиришга уринамиз"

"Бунёдкор" - "Ал Наср" учрашувидан олдин меҳмонлар мураббийи билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
"Эртага қизиқарли ўйин кутиб турибди. "Бунёдкор"да гуруҳдан чиқиш имконияти қолмаган, ўз мухлислари қаршисида босимсиз ўйнайди. Бу уларга устунлик беради. "Ал Наср" доим ғалаба учун майдонга тушади эртанги баҳс ҳам бундан мустасно эмас. Ғалаба учун курашамиз", - дейди Да Сильва.

Ҳуссайин Шайян: "Мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Эртага ғалаба учун ўйнаймиз".

- "Ал Наср" Тошкентга асосий таркиб билан келганми?
- Биз Ўзбекистонга асосий таркиб футболчилари билан келдик.

- "Бунёдкор"га қарши ўз майдонингларда дуранг ўйнаган эдинглар. Ўша ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Ўша учрашувда биз бир қатор вазиятлардан фойдалана олмагандик. Эртага вазиятлардан фойдалансак ғалаба қозонамиз.

- "Ал Наср" ОЧЛда ўз тарихида сафардаги ўйинларда умуман ғалаба қозона олмаган. Бу эртага жамоага босим юкламайдими?

- ОЧЛ нуфузли мусобақа, унда кучли клублар ўйнайди. Бу миллий чемпионат эмас. Эртага тарихни ўзгартиришга уринамиз.

- "Бунёдкор" бу мавсум ОЧЛда энг ёш жамоалардан бири бўлди. Жамоага гуруҳдан чиқа олмаслигига нима сабаб бўлди дея оласиз?
- ОЧЛда ҳар бир ўйин муҳим. "Бунёдкор" ўз майдонида мағлуб бўлгани учун ҳам кейинги босқичга чиқа олмади деб ўйлайман.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика