Latest news

22:00Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  45 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  1 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7

Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди News

Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди

18 апрель оқшомида Хорватиянинг Карловаc шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Хорватия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Никола Покривач фожиали тарзда вафот этди.

Покривач Хорватиянинг тўртинчи дивизиони клуби "Войнич '95"да ўйнаб келаётганди. Фаолияти давомида у Хорватия терма жамоаси сафида 15 та ўйин ўтказган, жумладан, 2008 йилги Европа чемпионатида ҳам Польшага қарши ғалабали ўйинда иштирок этган.

2014 йилда ярим ҳимоячи Қарағанданинг "Шахтёр" футболчисига айланган, бир йилдан сўнг эса Қозоғистон чемпионатини тарк этган. Покривач фаолияти мобайнида "Вартекс", "Динамо" Загреб, "Монако", "Зальцбург", "Интер" Запрешич, "Риека", Макааби Петах-Тиква" ва "Славен Белупо" клублари шарафини ҳимоя қилган.

"Бу даҳшатли ва ниҳоятда қайғули янгилик. Биз касалликни енгиб, футбол билан яшашни давом эттирган ёш йигит, ҳақиқий жангчини йўқотдик. Хорватия футбол иттифоқи номидан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман", – деди ХФИ президенти Мариян Кустич.

2015 йилда футболчига оғир касаллик ташхиси қўйилган ва шу сабабли профессионал фаолиятини якунлаган. Бироқ кейинчалик у қуйи лигада ўйнай бошлаган ва ўзининг футболга содиқлигини кўрсатган.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика