Latest news

23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  0 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  4 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  6 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  32 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21

Хорижлик мутахассис иштирокидаги мастер классдан сўнг ўзбекистонлик мураббийлар қандай фикрда? News

Хорижлик мутахассис иштирокидаги мастер классдан сўнг ўзбекистонлик мураббийлар қандай фикрда?

Хабарингиз бор, кеча пойтахтимизда болалар футболига катта ҳисса қўшаётган Одил Аҳмедов ташаббуси билан Тошкент шаҳар футболида фаолият олиб бораётган мураббийлар учун хорижлик мутахассис иштирокида мастер класс ўтказилди.

Тадбирда УЕФА Про лицензиясига эга мутахассис Юрий Сверков бир қатор янгиликлар, ўзининг тажрибалари билан бўлишди. Биз шу ўринда анжуманда қатнашган ўзбекистонлик мураббийларнинг фикрлари билан қизиқдик.

Дилшод Нуралиев ("Одил Жуниор" 2009 мураббийи) - Ушбу мутахассис билан аввалдан таниш эмасман. Одил Аҳмедов ташаббуси остида шундай семинар ташкил қилинди. Юрий Сверков ўзининг дастури билан таништирди. Хозирги ёш мураббийлар учун фойдали бўлади. Ҳар бир ёшда тажрибали мураббий бўлиши керак. Бизнинг болалар футболида бу нарса шаклланмаган. 6 ёки 7 ёшида болаларни йиғиб 18 ёшгача ўзи олиб чиқади. Ҳар бир ёш тоифаси 2 йиллик оралиқда ишлаши керак. 

Алишер Иброҳимов ("Бунёдкор" 2009 мураббийи) - Биринчи навбатда Одил Аҳмедовга раҳмат айтмоқчиман. Европадан келган мураббийдан керакли нарсаларни олдик. Битта семинар билан тўхтаб қолиш керак эмас. Чунки бир марттадан кўп нарсани эгаллаб олиш қийин. Бундай тадбир фақат фойда келтиради. 

Маъмур Икромов ("Одил Жуниор" дарвозабонлар мураббийи) - Ушбу семинарда кўплаб мураббийлар бирга йиғилдик. Ўйлайманки, ҳамма ўзи қизиқтирган маълумотларни олди. Уларнинг дастури немис футбол мактаби асосида шаклланган. Европалик мураббийлар иштирокида ҳар йили камида 1 ой ёки 2 ой ўтказилса тезроқ ўсиш кузатилади.  




Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика