“Хоразм” йиғинни қачон бошлайди?
14 mar 2019 16:39
News
“Хоразм” йиғинни қачон бошлайди?
Унда Урганчнинг “Хоразм” жамоаси ҳам ўрин олган. Хадемай, ПРО-Лигада ҳам расмий ўйинлар старт олади. Бироқ шунга қарамай, “Хоразм” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни ҳозиргача бошламасдан турибди.
Клуб вакиллари билан боғланганимизда, исмини сир тутиш шарти билан айтдики, жамоада вазият ижобий томонга ўзгармаган. Хатто жамоани ўз қароргоҳида йиғиб, ўқув-машғулотларини ўтказиб туриши ҳам бугунги кунда урганчликлар учун жуда катта муаммога айланган.
Ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи Темур Исмоилов Суперлига вакили “Андижон”га ўтиб кетган бўлса, 2001 йилда таваллуд топган дарвозабон Асрбек Юлдашев билан ярим ҳимоячи Муҳаммадқодир Раҳимберганов эркин агент сифатида “Машъал” билан шартнома имзолади. Айтиш лозимки, ушбу иқтидорли футболчилар Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига номзод саналади.
Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Comments