Latest news

13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  3 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  10 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  2 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  2 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  17 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  15 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9

"Хоразм" устози Руслан Аҳмедов: "Ҳамма ерда натижа учун вақт чўзилади" News

"Хоразм" устози Руслан Аҳмедов: "Ҳамма ерда натижа учун вақт чўзилади"

"Қўқон-1912" ҳамда "Хоразм" ўртасидаги Про лиганинг 8-туридан ўрин олган баҳсдан (0:0) сўнг меҳмон жамоа устози Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Руслан Аҳмедов: "Ўйин оғир ўтди, баҳс охирида омадимиз келди. "Локомотив"га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юборгандик, бугун ҳам шундай бўлади деб ўйлагандим, лекин йўқ. "Қўқон-1912" ғалабага лойиқроқ эди, биз иккинчи жамоа бўлиб ўйнадик. Қўқонликларга кейинги баҳсларда омад тилайман.

- Футболчиларга ётиб олиш ҳақида кўрсатма бердингизми ёки бу ўйинчиларнинг ўзидан чиққан ғоями?

- Доим шундай саволлар бўлади. Ютаётганингизда ўзингизга шу саволни бериб кўринг. Бу ҳаракатлар ўйин темпини бузиш учун қилинади. Баъзида учрашув охирида футболчиларнинг оёғининг томири тортишиб қолади. Ҳамма ерда натижа учун вақт чўзилади, ҳатто Жаҳон чемпионатида ҳам. Биз вақтни чўзинглар демаймиз. Баҳс охирида футболчилар автоматик бу режимга ўтиб кетади. Менимча, бу футболдаги нормал ҳолат.

- "Хоразм"да ўтган йилгига нисбатан пасайиш бор.

- Шундай, чунки ўтган йилги жамоанинг 80% йўқ. Янги футболчиларга вақт керак. Рокки Марчиано Дубай клубига ўтди, тўрт нафар футболчимиз "Сурхон"да. Хуллас, 80% таркиб ўзгарган.

- Дарвозабоннинг охирги ҳаракатини қандай баҳолайсиз?

- Нотўғри қилди. Футболчимиз ҳиссиётга берилиб кетди. Ҳакам қизил карточка берганини кийиниш хонасига кирганимда билдим.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика