Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Хоразм" - "Ғиждувон" учрашуви шарҳи News

"Хоразм" - "Ғиждувон" учрашуви шарҳи

Урганчлик футболчилар қаторасига тўртинчи марта ғалаба қозонишди.
Жами ютуқлари сони эса бештага етди. Тўғри, “Ғиждувон” жамоасига қарши кечган мазкур ўйин мезбонларнинг тўла устунлигида ўтган бўлсада, майдон эгалари ушбу муваффақиятга  осон эришишмади.

Айтиш жоизки, баҳснинг дастлабки дақиқаларидан майдон эгалари меҳмонлар дарвозаси олдида пайдо бўла бошлашди. Ана шундай ҳаракатларнинг бирида ғиждувонликлар ҳимоячиси хатога йўл қўяди. У кутилмаганда ўз жарима майдончаси ичида тўпни урганчлик Низомжон Норовга олдиради. Ўз навбатида бу ҳужумчи “Ғиждувон” дарвозабонини алдаб ўтиб, тўпни янада қулай вазиятда турган жамоадошига узатишни лозим топади. Бироқ, у бунинг уддасидан чиқмайди. Шу ҳолат туфайли деярли бўш қолган дарвозага тўпни йўлланмайди. Шундан кейин орадаги мувозанат тиклангандай бўлди. 31-дақиқада Бухора вилояти жамоаси вакили Умид Худойбердиев мезбонлар жарима майдончаси ичига кириб, кучли зарбани амалга оширади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетади. Бу биринчи бўлим давомида меҳмонлар томонидан  амалга оширилган ягона хавфли вазият эди. Бўлимнинг қолган дақиқалари “Хоразм”ликларнинг тинимсиз ҳужумлари остида ўтди. Илёс Хайров, Темур Бекчанов, Низомжон Норовлар учрашувда ҳисобни очиш учун қулай вазиятлар содир этишди. Тан олиш лозимки, баъзи ҳолатларда “Ғиждувон”лик дарвозабон Мақсуд Шабанов жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Муболаға эмас, ўйиннинг иккинчи қисми янада кескин ва қизиқарли давом этди. Урганчликлар бош мураббийи Вали Султонов танаффус пайтида шогирдларига қандай кўрсатма бергани бизга номаълум, лекин уларнинг интилишларидан фақат ва фақат ғалаба иштиёқида тўп суришаётганини илғаш мушкул эмасди. Дарҳақиқат, бўлим бошидаёқ Темур Бекчанов меҳмонлар ҳимоя чизиғини ёриб ўтишга муваффақ бўлиб, кучли зарба билан тўпни дарвоза томон йўллайди. Ўз навбатида меҳмонлар дарвозабони тўпни қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборади. 57-дақиқада Ринат Байрамов тепган тўпни ҳам М. Шабанов чиройли ҳаракатлари билан бартараф этади. Умуман олганда, майдон эгалари тинимсиз қарши ҳужумлар остида ҳаракат қилишсада, нимагадир уларга омад ҳадеганда кулиб боқавермасди. Аксинча, “сен урмасанг, сенга уришади” ибораси бу ўйинда  исботини топишига оз қолди.  72-дақиқада эътиборсиз қолдирилган Ориф Шамсиддинов мезбонлар дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. У тепган тўп шундоққина дарвоза тўсини устидан учиб ўтди. Яна бир вазиятда эса Ғайрат Ўдаевнинг чаққонлиги эвазига дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолинди. Ниҳоят, ўйин тугашига беш дақиқа қолганида урганчлик футболчиларнинг ғалабага бўлган шижоати ва иродаси ўз “сўзи”ни айтди. Илёс Хайров яқин масофадан туриб тўпни боши билан “Ғиждувон” жамоаси дарвозасига туширди,1:0. Бу билан урганчлик футболчилар навбатдаги  уч очкони қўлга киритишди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ


“Ғарб” минтақаси.  8- тур. 13 май (чоршанба)

“Хоразм” (Урганч) – “Ғиждувон” (Ғиждувон) – 1:0 (0:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 1255 томошабин.

Ҳакамлар: Д. Каримов (Ташкент) – 8,1, Ж. Сарсенов (Нукус) – 8,1, Б. Қанназаров (Нукус) – 7,9, А. Алимов (Урганч) - 8

Назоратчи:Х. Мухторов (Самарқанд).

Гол: Илёс Хайров 85

“Хоразм”: 35.Ғайрат Ўдаев, 2.Шаҳзод Маннонов(17.Мардон Зарипов,86),3.Марат Қудратов(6.Маъмур Абдуллаев,60), 5.Темур Исмоилов, 7.Маркс Қуранбоев, 9.Низомжон Норов(14.Жавлон Эгамов,52), 10.Темур Бекчанов, 11.Сарвар Жуманиёзов, 13.Мирзо Қурёзов, 8.Ринат Байрамов(12.Азамат Йўлдошев,72, 18.Сирож Рўзметов,80),  15.Илёс Хайров.

“Ғиждувон”: 1.Мақсуд Шабанов, 3.Тўлқинжон Умаров, 5.Толиб Асланов, 6.Азизбек Бобоев, 11.Умид Худойбердиев(4.Достон Шабанов,85), 13.Шуҳрат Салимов, 17.Исломбек Шаропов(10.Умиджон Муҳаммедов,47), 18.Ориф Шамсиддинов, 20.Комил Солиев, 25.Шавкат Раҳматов, 77.Мансур Отақулов.

Огоҳлантиришлар: Ш.Салимов (65), Ш.Раҳматов (иккаласи “Ғиждувон”, 83)

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика