Latest news

09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  0 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  11 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  1 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  1 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  13 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  3 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7

“Хоразм” ғалабага муносиб эди News

“Хоразм” ғалабага муносиб эди

Мазкур ўйинда дарвоза томон дастлабки хавфли зарбани урганчликлар бажаришди.
3-дақиқадаТемур Исмоиловнинг узатиб берган тўпини Темур Бекчанов орқа ўгирган ҳолда тезкорлик билан тошкентликлар дарвозасига йўналтирди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Олти дақиқа ўтиб, Илёс Хайров бир неча ҳимоячини алдаб жарима майдончаси ичига кириб борди ва яқин масофадан тўпни Равшанбек Ягудин қўриқлаётган дарвозага тепди. Бу ерда темирйўлчилар дарвозабони маҳорат кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ушбу вазиятдан кейин ҳам майдон эгалари имкон қадар ҳужумда ҳаракат қилишди. Лекин уларнинг уринишлари самара бермади. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, “Локомотив-БФК” футболчилари биринчи бўлим мобайнида мезбонлар дарвозаси томон бирон марта ҳам хавфли зарбани амалга ошира билишмади.
  
Учрашувнинг иккинчи қисми дастлабкисидан тубдан фарқ қилди. Икки жамоа ҳам ҳужумкорлик руҳида тўп суришди. Айтиш жоизки, жамоалар қирқ беш дақиқа мобайнида кўплаб ҳаёжонли вазиятларни мухлисларга туҳфа этишди. Бу борада майдон эгалари рақибларига нисбатан устунликларини намойиш қилишди. “Хоразм”ликлардан Илёс Хайров, Темур Бекчанов, Мирза Қурёзов, Низомжон Норов, Жавлон Эгамовлар жуда қулай имкониятлардан фойдалана билишмади. Айниқса, захирадан майдонга тушган Жавлон Эгамовнинг баҳс тугашига саноқли дақиқалар қолганида яқин масофадан туриб деярли очиқ қолган дарвозага тўпни йўллай олмагани маҳаллий ишқибозлар учун ачинарли бўлди. Ўз навбатида меҳмонлар таркибида тўп сурган Фаррух Ибрагимовнинг фаол ҳаракат қилганини айтиб ўтиш жоиздир. Ваҳоланки, унинг бир ўзи қатор вазиятларда  ҳисобни очиши мумкин  эди.
  
Назарий жиҳатдан қараганда мезбонлар бу ўйинда ғалабага тўла ҳақли эди. Бироқ, бу амалий томондан амалга ошмади, 0:0.

"Ғарб" минтақаси
4- тур. 19 апрель (якшанба)
«Хоразм» (Урганч) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 0:0. 1426 томошабин.
Ҳакамлар:
И. Ибрагимов (Нукус) – 7,8, Ш. Раҳматов (Бухоро) – 7,7, Ф. Хайруллаев (Бухоро)– 8,1, Х. Отамуротов (Хива) - 8
 Назоратчи: И. Мустафин (Ташкент).
 Огоҳлантириш: Т. Бекчанов (57), Т. Исмоилов (83), Ж. Отажонов (90+4) – Р. Раҳмонбердиев (90+2).
 “Хоразм” :  Ғайрат Ўдаев, Шаҳзод Маннонов, Аброр Ҳусинов, Жасур Отажонов, Темур Исмоилов, Темур Бекчанов, Марат Қудратов, Мирза Қурёзов, Низомжон Норов Илёс Хайров, Маркс Қуронбоев.
Захира: Равшан Жуманиёзов, Охун Раззоқов, Азамат Йўлдошев, Сирож Рўзметов, Сарвар Жуманиёзов, Жавлон Эгамов, Хушнуд Қурёзов.
“Локомотив-БФК”: Равшанбек Ягудин, Расулжон Раҳмонбердиев, Фаррух Нурлибоев, Абдулазиз Абдулҳамидов, Фотиҳ Восиқов, Рустам Ёралиев, Хуршид Нажимов, Фаррух Ибрагимов, Жамолиддин Қўчқоров, Афросиёб Исоқов, Дилмурод Мелиқўзиев.
Захира: Азамат Соибов, Суннатулла Саидов, Исроил Эргашев, Шоҳруҳ Ражабов, Темурбек Турсунов, Жасур Бобоев, Никита Ефременко.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика