Latest news

00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  0 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  19 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  9 22:50"Реал Вальядолид" — "Барселона". Ансу Фати асосий таркибда  69 22:46А Серия. "Наполи" меҳмонда ғалабага эришди, "Интер" "Верона" билан куч синашади  1 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  46 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7 22:15"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди  95 21:59"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди  0 21:39Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди!  185

Хомяков: "Интернет ва газеталарда нима ёзилаётганини ўқимайман" News

Хомяков: "Интернет ва газеталарда нима ёзилаётганини ўқимайман"

"Машъал" бош мураббийи Александр Хомяков "Шўртан"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ҳар ҳафта ўйлаймизки, ўйинимиз яхшиланмоқда, кучаймоқдамиз. Ўтган ҳафта сафарда "Динамо"ни ютгандик. Афсуски, биринчи ўтказиб юборган голимиз, амалга оширилмаган пенальти бизга қарши ишлади. Яна бир маротаба мухлисларимизни ранжитишга мажбур бўлдик.

Бизда пенальтини тепадиганлар кўп. Улардан бири Зафар Тўраев эди. У ўзига ишонганди. Зарба берди. Лекин...
Назаримда, ўйин бўйича рақибга ютқазмадик.

Агар рақиб икки нафар ҳужумчи билан ўйнаса биз уч ҳимоячи билан ўйнаймиз. Агар рақиб бир ҳужумчи билан ўйнаса биз иккита марказий ҳимоячини ўйнатамиз. Иккинчи бўлимда иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг рақиблар бир ҳужумчи билан ўйнай бошлашди. Шу сабабли, Шайманов олдинга чиқди.
Вазифамиз, гол уриб, ҳимояда тартибли ўйнаш эди. Бироқ, бундай ҳавода бу тарзда ўйнаш осон бўлгани йўқ. Футболда бундай ҳолат бўлиб туради.

Ўйинни кечроқ бошлаш? Албатта. Бу ҳақида ўйлаб кўрдик. Бу ҳақида яна ўйлаб кўрамиз. Соат 19:00да бошлаш вариантини ҳам кўриб чиқамиз.

Асосий эътиборимизни ўйин сифатини кучайтиришга қаратмоқдамиз. Бу устида ишлаяпмиз. Мухлисларни хурсанд қила олмаганимиздан афсусдамиз.

Эски футболчилар кетганидан сўнг ўйинимизда ҳам ўзгаришлар юз берди.

Газета, интернетда футболчиларни яхши суммага сотганлигимиз ҳақида ёзилмоқда? Газета ва интернетда нима ёзганликларини ўқимайман. Таркибимизни кучайтиришга келадиган бўлсак, ҳужумкор футболчиларни олишимиз лозим.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика