Latest news

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Хомяков: "Футбол мабуди бугун биз томонда эди" News

Хомяков: "Футбол мабуди бугун биз томонда эди"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Андижон" 2:1 "Навбаҳор" учрашувидан сўнг, "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Барчани ғалаба билан табриклайман. Жуда хурсандмиз. Бугун футбол мабуди бизнинг томонда бўлди. "Навбаҳор"га жамоасига қарши ўйнаш жуда-жуда қийин бўлди, аммо аввалроқ таъкидлаб ўтганимдек бугун бизга яратганинг ўзи ёрдам берди.

- "Навбаҳор" жамоаси Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши дуранг ўйнади, бугун эса сизнинг жамоангиз "Навбаҳор"ни мағлуб этди. Ушбу натижадан қанчалик хурсандсиз?

- Албатта хурсандман. Биз "Навбаҳор"нинг ўйинини ҳам кўзатган эдик. Рақиб жамоаси биздан анча тезкор ва кучлироқ. Яна бир бор такрорлайман бизнинг омадимиз келди ва ўйин сўнгида гол урдик. Бугун байрам экан, нишонлайвериш керак.

- Бугун "Андижон" майдон марказида кучсиз ўйнади. Бунга сабаб нима?

- "Навбаҳор" анча кучли таркибга эга ва шу сабабдан уларга қарши ўйнаш осон эмас. Биринчи таймда ўйинимиз чиқмади. Биринчи гол бизга анча ёрдам берди. Стандарт вазиятдан гол уриб олдик. Рақиб бизни деярли барча жиҳатларда биздан устун эди ва сизнинг фикрингизга юз фоиз қўшиламан.

- "Навбаҳор" жамоаси биринчи таймда дарвоза тўсини пойлади, агар ўша вазиятда гол бўлганда "Андижон" "камбэк" амалга ошира олармиди?

- Яхши савол. Тўғрисини айтсам жуда-жуда қийин бўлар эди. Рақиб бизни ўйин томонлама мағлуб этди, бизнинг эса омадимиз келди. Футболда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ 3:0, 4:0 ҳисобларидан ҳам "камбэк" қайд этилган. Бугун Сухроб Бердиев 8 дақиқа ичида қаҳрамонга айланди.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика