Latest news

14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3

Холанд "Сити"да ҳамон ўз рақамига эга эмас. Нега? (мутолаа учун) News

Холанд "Сити"да ҳамон ўз рақамига эга эмас. Нега? (мутолаа учун)

Қуйида Эрлинг қайси рақам остида ўйнашини аниқлаймиз.

Эрлинг Холанднинг Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Манчестер Сити»га ўтиши бир ой олдин маълум бўлганди. Бироқ, Эрлинг расман яқинда эълон қилинди. Футболчини таништиришда болаликдаги фотосуратига ишора қилинди, бу жуда замонавий бўлиб чиқди.

Эрлингнинг эълон қилинишининг узоқ давом этишининг сабабларидан бири ўзига рақам ололмагани билан боғлиқ. Чунки унинг янги жамоаси либосида қайси рақам бўлиши ҳозирча номалум.

Ҳаммасига Габриэль Жезус айбдор

Сўнгги икки йил давомида Холанд "Боруссия"да тўққизинчи рақам остида тўп тепди. Аммо “шаҳарликлар” сафида ушбу рақам остида Габриэль Жезус ҳаракат қилади. Бразилиялик футболчи "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар аллақачон матбуотда янграмоқда. Жумладан, унинг "Арсенал"га ўтиши мумкинлиги айтилмоқда. Бироқ, Жезус ҳали ҳам клубни тарк этганича йўқ. Футболчининг агенти унинг мижози келажагини Бразилия терма жамоаси лагеридан қайтганидан сўнг ҳал қилинишини айтиб ўтди.

Балки шунинг учун ҳам Холанднинг трансфери эълон қилиниши кечиккан бўлса керак. Албатта, Эрлинг ҳали мавжуд бўлмаган "тўққиз" ни олишни истайди.

Агарда бразилия ҳужумчи кейинги бир ярим ой ичида “шаҳарликлар”ни тарк этмаса, у ҳолда норвегиялик 2022/2023 йилги мавсум учун бошқа рақам остида ўтказишига тўғри келади. Балки Габриель қачон жамоасини алмаштирмагунча бошқа рақам остида ўйнаши мумкин.



Бир нечта "вақтинчалик вариантлар" мавжуд

Қаҳрамонимиз фаолиятини “Бруне” клубида бошлаган. У ерда 16 ёшли Эрлинг 19-рақам остида ўйнаган. Кейинчалик у “Молде”га кўчиб ўтган ва у 30 рақамни ўзиники қилган. “Боруссия”га кўчиб ўтгунига қадар эса икки мавсум давомида “Зальцбург” шарафини ҳимоя қилган.

Дортмунддаги илк мавсумида норвегиялик футболчи 17-рақам остида ўйнади. Норвегиянинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари таркибида Холанд 10, 14, 18 ва 19-рақамлар остида ўйнади. Миллий терма жамоага таклиф қилинганидан кейин эса Эрлинг аввалига 23-рақамни, кейин эса севимли 9-рақамини танлади.

Шундай қилиб, Холанд учун муқобил рақамлар орасида 17, 19, 23 ва 30 рақамларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари, Эрлинг 15-рақамни эгаллаши эҳтимоли бор. Чунки ушбу рақам остида унинг отаси уч йил давомида "Манчестер Сити"да шарафини ҳимоя қилган.



“Манчестер Сити”да қандай рақамлар бўш турибди...
Юқорида айтиб ўтганимиздек, Холанд, биринчи навбатда, ўзининг севимли 9-рақамини олишга интилади. Лекин клубда захира рақамлари ҳам бор.

Дейлик, "Манчестер Сити"да 17-рақам банд. Бу рақамда жамоа етакчиси Кевин Де Брюйне ўйнайди. Бельгиялик футболчи қаҳрамонимизга ўз рақамини бериши даргумон. 23-рақам “Манчестер Сити”да 2003 йилда Конфедерациялар кубоги доирасида Камерун ва Колумбия ўртасидаги ўйинда вафот этган Марк-Вивьен Фо номига берилган.

15, 19 ва 30-рақамлар ҳозирда бўш турибди. Чунки улар Элаким Мангал, Лерой Сане ва Николас Отаменди клубдан кетганидан кейин бўш қолган. Катта эҳтимол билан Эрлинг ушбу вариантлардан бирини танлайди.

Агар Эрлинг “Манчестер Сити”да 15-рақам остида ўйнаса ва шу тариқа отасининг ишини давом эттирса, бу рамзий маънога эга бўлади. Айниқса, Холанд янги клубига муҳаббатини тан олгани учун.
“Мен Англияда туғилганман ва бутун умрим давомида “Сити” мухлиси бўлганман. Мен клуб ҳақида кўп нарсани биламан, бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман”, - деди норвегиялик.


Хўш, сизнингча Эрлинг Холанд қайси рақамни танлайди?


Николай Егоричев тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика