Latest news

11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  38 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  16 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  30 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1

“Хоким Кубоги”. Ярим финал ўйинлари ўтказилди News

“Хоким Кубоги”. Ярим финал ўйинлари ўтказилди

8 февраль куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадиони 2019 йилги “Ҳоким Кубоги” баҳсларининг финалчиларини аниқлаб берувчи ўйинларга мезбонлик қилди.

Куннинг биринчи ярмида Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” жамоаси Самарқанднинг “Шердор” жамоаси билан рақобат олиб борди. Унда майдон эгалари Ҳамидулло Абдуҳамидов томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалабага эришишдилар. Иккинчи бўлимнинг 47-дақиқасида Абдуҳамидовга нисбатан жарима майдончаси ичида қоида бузилди. Вазиятга яқин турган ҳакам пенальти белгилади. Зарбани эса ҳужумчининг ўзи амалга оширди ва ҳисобни очди. 1:0.  Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди ва “Нефтчи” финал йўлланмасини расман ҳал қилди.

Фарғоналиклар Самарқанд жамоасига қарши ўйинда қуйидаги таркибни майдонга тушишди:

Асосий таркиб: 12.Музаффар Абдуллаев, 3.Миржамол Неъматов, 4.Шодиёр Хожиматов, 5.Даврон Маматов, 6.Жамшид Қобулов, 9.Хамидулло Абдухамидов, 11.Идрис Бикмайкин, 20. Дилёр Ирматов, 21. Абдужалил Маназаров, 22. Ислом Тошпўлатов, 44. Отабек Зокиров

Захира: 1. Хуршид Мухаммадов, 7.Достон Абдураҳмонов, 8. Илхомжон Вахобов, 10. Хуршид Асқаралиев, 15. Азиз Мухторов,  23. Алишер Абдувохидов, 26. Бобур Исроилов

Орада бир соат ўтиб айнан ушбу стадионда иккинчи ярим финал ўйини бошланди. Унда “Қўқон-1912”нинг асосий таркиби “Нефтчи” U-18 билан беллашди. Айтиш керакки, шу куни “Нефтчи” U-18 сафида бир қатор тажрибали ва жамоа кўригида бўлиб турган ўйинчилар ҳам майдонга тушишди. Ўйин қизғин тус олди. Иккинчи финалчи масаласи ўйин сўнггига қадар мавҳумлигича қолди. 79-дақиқа қўқонликларнинг легионер футболчиси Недо Туркович стандарт вазиятдан сўнг ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Шахбоз Эркинов меҳмонларнинг иккинчи голини урди. Якуний ҳисоб 0:2. Шу тариқа, финалда “Нефтчи” ҳамда “Қўқон-1912” жамоаларининг асосий таркиблари тўқнаш келишади.

“Нефтчи” U-18 қўқонликларга қарши баҳсда қуйидаги кўринишдаги таркибда ўйнади

“Нефтчи” (U-18): 21. Фаррух Турдалиев, 3. Шоҳжаҳон Рўзиматов, 10. Эламон Каримов, 19. Анвар Бердиев, 20. Сирож Ҳамроев, 23. Илҳом Ибрагимов, 24. Аҳмад Рўзибоев, 33. Аслиддин Тоштемиров, 35. Аббос Шодмонов, 88. Нодир Камолов, 99. Ибод Абелфайзов.

Захира: Шуҳрат Раҳмонов, 9. Озод Комилов, 32. Бобур Исроилов, 34. Азиз Мухторов, 70. Шаҳзод Усмонов, 71. Достон Абдураҳмонов, 77. Хуршид Асқаралиев, 87. Илҳом Ваҳобов, 94. Отабек Исроилов.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика