Latest news

07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  0 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  13 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  38 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  5 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  5

"Хўжанд" бош мураббийи Рустам Ходжаев: "Ғалаба қозона олмадик. Демак бу бизнинг айбимиз" News

"Хўжанд" бош мураббийи Рустам Ходжаев: "Ғалаба қозона олмадик. Демак бу бизнинг айбимиз"

ОФК кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Олтин Аср" (2:2) учрашувидан кейин Тожикистон клуби бош мураббийи Рустам Ходжаев ўз фикрларини билдирди.

"Биз ўйинни яхши бошладик. Ўз дарвозамиз олдида кўп хатога йўл қўйдик. Бу эса иккита гол ўтказиб юборишимизга олиб келди. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Мен ўйиндан олдинги матбуот анжумунида ҳам айтиб ўтган эдим. Бизда бундай катта учрашувларда иштирок этиш тажрибаси етарли эмас. Чемпионат ўйинларида бундай шиддат йўқ. Мазкур ҳолат халқаро майдонда тўп тепадиган клубларимизга таъсир қилмоқда. "Олтин аср" билан баҳсда қаердадир тажриба, қаердадир диққатни жамлаш етишмади",- деди Рустам Ходжаев.

- Жамоангиз бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилди. Лекин иккинчи бўлимда вазиятларни гол билан якунлашда муаммолар кўзга ташланиб қолди...

- Ҳимояда янада ишончлироқ ўйнаганимизда битта гол билан ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Ўйинда иккита гол урдик. Аммо мудофаа чизиғидаги эътиборсизлик ва диққатни йўқотиш ҳисобига якуний натижа шундай бўлди. 

- "Олтин аср"нинг кучли томонлари бор эди. Улар қандай қилиб "Хўжанд"дан устун кела олишди?

- Принципиал жиҳатдан улар биздан қайсидир жиҳатдан яхшироқ эди, деб айта олмайман. Рақиб қанотлардан қанотларга тезда ўтди. Стандарт вазиятларда хавфли вазиятлар яратишди. Бу эса ҳимоямиздаги палапартишликка олиб келди. Шу туфайли дарвозамизга иккита гол уришди. Акс ҳолда ўзимизни улардан кучсиз деб ҳисобламайман. Иккинчи бўлимда "Олтин аср" зич ҳимояланди. Ушбу учрашувда ғалаба қозона олмаганимиз бизнинг айбимиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика