Хоакин Корреа ЖЧ-2022ни ўтказиб юборади
18 nov 2022 15:41
News
Хоакин Корреа расман бўлажак Жаҳон чемпионатида қатнашмайди.
Аргентина футбол ассоциацияси сайти хабарига кўра, "Интер" ҳужумчиси яқинда "альбиселесте" машғулотида чап оёғидан жароҳат орттириб олди.
Қайд этилишича, "нерадзурри" форварди ўрнини Американинг "Атланта Юнайтед" клубида тўп тепадиган 21 ёшли плеймейкер Тьяго Альмада эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, қайднома топшириш арафасида Николас Гонсалес ўрнини Анхель Корреа билан алмаштирган эди.
Аргентина Қатардаги йўлини гуруҳ босқичида Саудия Арабистони, Польша ва Мексикага қарши ўйинлардан бошлайди.
Link :
Source : afa.com.ar
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments