Latest news

16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  2 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  6 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  5 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4

Хитойда трансфер ойнаси ёпилди. Хитойликлар ёзда қанча сарфлашди? News

Хитойда трансфер ойнаси ёпилди. Хитойликлар ёзда қанча сарфлашди?

Бир неча кун олдин Хитой Суперлигаси клублари учун ёзги трансфер бозори ўз якунига етди.

Бутун дунё юлдузларини ўз сафига қўшиб олишга уринган Хитой чемпионати "аждарлари" сўнгги трансфер ойнасида жуда кам "олов" сарфлади. Ёзги трансфер мавсумида хитойликлар бор-йўғи 28 млн. евро сарфлашди.

Хитой Суперлигаси раҳбариятининг легионерлар сонини 4 тадан 3 тага камайтириш ва харид қилинган ҳар бир футболчи учун сарфланган пул миқдорида 100% лик солиқ тўлаш кераклиги ҳақида қарорлардан сўнг, хорижлик футболчилар импорти сезиларли даражада камайди.

Хитой чемпионати Ўзбекистон олий лигаси каби март ойида бошланиб, ноябрь ойида якунланади. Шу сабабли, февраль ойида Хитой клублари трансферлар учун 403 млн. евро сарфлашди.

Бироқ ўша йирик харажатлар ўз якунига етган кўринади. Сўнгги маротаба бундай кам сарфлар 2014 йилнинг ёзида қайд этилган. Ўшанда хитойликлар 27,5 млн. евро сарфлашган.


2017 йилнинг ёзида 28 млн. евронинг катта миқдори Адриан Рамос (12 млн. евро), Антони Модест (5,7 млн. евро), Бенжамин Муканжоларга (5,5 млн. евро) сарфланди.

Хитой клублари харид қилган футболчиларнинг фақат бир неча нафари ўз пулига яраша ўйин кўрсатмоқда. Улардан бири Халк (15 та гол) бўлса, иккинчиси Эран Захави (14 та гол).

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика