Latest news

09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  1 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  10 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  12 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  10 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  14 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  122 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  850

Хитой терма жамоаси ҳақида News

Хитой терма жамоаси ҳақида

Tags :  Хитой
Россия мамлакатида бўлиб ўтадиган дунё биричилиги учун Осиё минтақасида саралаш баҳслари жуда ҳам қизиқарли ўтмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги саралаш босқичида ўз гуруҳида 3 та ўйин ўтказиб 2 та ғалаба ва 1 мағлубият қайд этиб ҳозирча 6 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. Биз вакилларимизнинг гуруҳдаги ўйинлари олдидан уларнинг рақиблари ҳақида сизларга маълумотлар етказаётган эдик. Энди навбат Хитой терма жамоасига етиб келди.

Лақаби: Буюк Хитой девори
Конфедерация: АФК
Бош мураббий: Гао Хонгбо
Жамоа сардори: Фенг Ксиаотинг
Энг кўп ўйин ўтказган футболчиси: Ли Вэйвэн
Тўпурари: Хао Хайдун
Стадиони: “Пролетарий” миллий стадиони
ФИФАдаги ўрни: 82
ФИФА коди: CHN
Илк учрашуви: Хорватия – Хитой 4:0 (Хельсинки, Финляндия 4 август 1952)
Энг йирик ғалабаси: Хитой – Гуам 19:0 (Хошимин, Вьетнам 26 январ 2000)
Энг йирик мағлубияти: Бразилия – Хитой 8:0 (Ресифи, Бразилия 11 сентябр 2012)
Жаҳон чемпионатидаги иштироки: 1 маротаба (2002 йил гуруҳ босқичи)
Осиё чемпионатидаги иштироки: 11 маротаба (илк бор 1976)
Эришган ютуқлари: 1984 ва 2004 йиллари 2 ўрин.



Қизиқарли маълумот
Хитой футбол ассоциациясига 1924 йили асос солинган. 1931 йили ФИФАга аъзо бўлган бўлган. 1949 йилда, Хитой, Хитой Республикаси ва Хитой халқ Репсабликаси ўртасида бўлиниб кетди. 1955 йилда Хитой халқ Республикаси ўзининг Хитой футбол ассоциациясига асос солади ва 1979 йили ФИФАга аъзо бўлади. 1984 ва 2004 йиллар Хитой халқ Республикаси Осиё кубогида иккинчи ўринни эгаллайди. Макао ва Гонконг Хитой таркибига қайтганидан кейин, улар Хитойнинг жамоалари сифатида мусобақаларда иштирок этган. Футбол Хитойда машҳур, терма жамоанинг муваффақияти миллий ғурур ҳисобланади. Статистика бўйича Хитойда 300 миллионга яқин инсон 2002 йилги Жаҳон чемпионатида ўз терма жамоасининг ўйинларини кузатиб борган. Ушбу мусобақа олдидан Хитой мамлакатида 170 миллионга яқин телевизорлар сотилган. 2004 йилги Осиё кубогида 250 миллиондан зиёдроқ мухлислар ўз терма жамоасининг ўйинларини телеэкран орқали кузатиб борган. Хитой телевиденияси тарихида илк бор жонли эфирда кўплаб телетомошабинлар футбол учрашувларини кузатиб борган.

Илк бор Жаҳон чемпионатидаги иштироки
Хитой терма жамоаси жаҳон чемпионатида бир маротаба иштирок этишга муваффақ бўлган. Дунё биринчилига 2002 йили Япония ва Корея мамлакатлари мезбонлик қилган. Ушбу мундиалда Хитой терма жамоаси Бразилия, Туркиява Коста-Рика терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олади. Ушбу квартетда Хитой терма жамоаси бирорта ҳам очко ишлай олмайди ва рақиблари дарвозасини бирор маротаба ҳам ишғол қилаолмайди. Шу билан Хитой терма жамоасининг мундиалдаги юриши ўз ниҳиясига етади.


 
ЖЧ-2018 саралаши
Хитой терма жамоаси Россия мамлакатида бўлиб ўтадиган саралашнинг 2 та босқичидан муваффақиятли ўтиб сўнгги учинчи саралаш босқичига етиб келди. Ушбу босқичнинг илк турида Жанубия Кореяга қарши баҳс олиб борган чин юрти вакиллари қийин кечган учрашувда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Эрон билан кечган баҳсда эса томонлар нурсиз дуранг қайт этиб ўз ҳисобларига биттадан очко ишлаб олишди. 4-турда эса Хитой терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу учрашув учун чин юрти вакиллари жиддий тайёргарлик кўришган кўринади.

Ўзбекистон – Хитой терма жамоалари ўзаро учрашувлари

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитой терма жамоаси билан илк бор 1994 йил Хиросима шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинлари финалида тўқнаш келган. Ўшанда, вакилларимиз Хитойни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб Осиё ўйинлари ғолиби бўлганди. Орадан икки йил ўтиб бу икки терма жамоа Осиё кубогида иккинчи бор тўқнаш келади. Ушбу баҳсда ҳам вакилларимизн қўли баланд келади 2:0. 2001 йили ЖЧ-2002 саралаш баҳсида ҳам азалий рақиблар тўқнаш келишади. Ушбу учрашувнинг биринчисида Ўзбекистон терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, жавоб баҳсида вакилларимиз 0:2 ҳисобида чин юрти вакилларига имкониятни бой беради. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитой терма жамоаси билан 10 маротаба тўқнаш келган бўлса, шунлардан 5 тасида Ўзбекистон терма жамоасини қўли баланд келган, қолган 4 та учрашувда Хитой терма жамоаси зафар қучга, 1 учрашувда эса томонлар муроса йўлини танлашган. Бугун вакилларимиз ўзининг Хитой терма жамоаси устидан 6 ғалабасини қўлга киритишини тилаб қоламиз.



Хитой терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши таркиби
Дарвозабонлар
: Янг Зи "Бейжинг Гоан", Гу Чао "Жиангсу Сунинг", Ян Жунлинг "Шанхай СИПГ"

Ҳимоячилар: Ду Веи "Хебеи", Фенг Ксиаотинг "Эвергранд", Рен Ханг "Хебеи", Жанг Ченг Донг "Бейжинг Гоан", Ли Ксюэпенг "Эвергранд", Жао Мингжиан "Шандон Луненг", Жианг Зипенг "Гуанчжоу РФ"

Ярим ҳимоячилар: Ю Хаи "Шанхай СИПГ", Хао Жунмин "Шандон Луненг", Ву Ксю "Жиангсу Сунинг", Ву Леи "Шанхай СИПГ", Хуанг Бовен "Эвергранд", Жианг Нинг "Хебеи", Кай Хуиканг "Шанхай СИПГ", Занг Хизе "Бейжинг Гоан", Занг Ксиаобин "Жиангсу Сунинг"

Ҳужумчилар: Гао Лин "Эвергранд", Янг Ксю "Шандон Луненг", Жанг Юнинг "Витесс", Голландия.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Хитой учрашуви “Бунёдкор” стадионида соат 18:00 да бошланади. Терма жамоамизни қўллаб-қувватланг!


Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика