Latest news

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  0 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 2:0 (матнли трансляция)  40 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  124 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Хитойлик журналист: "Менимча, ўйин дуранг бўлади" News

Хитойлик журналист: "Менимча, ўйин дуранг бўлади"

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогининг 2-турини ўтказади.
Вакилларимизнинг бу галги рақиби Хитой терма жамоаси бўлади. Биласиз, ҳар иккала жамоа ҳам дастлабки турда бир хил 1:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади. Энди эса жамоалар ўзаро учрашувда ўз кучларини синаб кўришади.

Кеча миллий терма жамоамиз "Брисбен Страйкерс" ҳаваскорлар жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган стадионда машғулот ўтказди. Машғулотни кузатиш учун уч нафар хитойлик журналист келгани ҳақида ёзиб ўтгандик. Улардан бири Пей Ли "sohu.com" деган сайтда ишлар экан. Машғулот пайтида бироз суҳбатлашдик ва фурсатдан фойдаланиб эртанги баҳс ҳақида унинг фикрлари билан қизиқдим.

"Биринчи ўйинда жамоамиз Саудия Арабистонидан кучли ўйнагани йўқ, шунчаки омад биз томонда бўлди. Дарвозабон битта пенальтини қайтарди, кейин ўйин охирларида гол уриб уч очкони қўлга киритдик. Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўйинини бошқа шаҳарда ўтказгани учун кўра олмадим. Шу боис нима дейишга ҳам ҳайронман. Футболчилардан фақат Анзур Исмоиловни кўпроқ эшитганман, холос. Чунки у бизнинг чемпионатда ўйнайди".

"Ўзбекистон билан ўйинга хитойлик журналист ва мухлислар кўп келадими?" - дея сўрадим ҳамкасбдан.

"Менимча, бизлар сон жиҳатдан кўпчилик бўламиз. Австралияда жуда кўп хитойликлар яшайди. Саудия Арабистони билан кечган баҳсда беш минг атрофида хитойлик мухлис кирди. Қолаверса, биздан 150 нафарга яқин ОАВ ходимлари бу ерга келишган. Шундай экан, одам кўп бўлишига шубҳа қилмайман", - дейди Пей Ли.

Хайрулла Холиқов
Брисбен
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика