Хитойлик миллиардер "Милан" акцияларини сотиб олиши мумкин
13 feb 2015 18:15
News
Хитойлик миллиардер "Милан" акцияларини сотиб олиши мумкин
Хитойлик миллиардер, "Dalian Wanda Group" инвеститция компанияси раҳбари Ван Цзяньлинь "Милан" акционерга айланиши мумкин.
Хабарларга кўра, бизнесмен "Милан"нинг янги стадиони қурилишида иштирок этади.
Ван Цзяньлинь ФИФА раҳбари Йозеф Блаттернинг жияни Филипп Блаттернинг "Infront Sports and Media" маркетинг компаниясини харид қилди.
Шу билан бирга у 52 млн доллар эвазига Мадриднинг "Атлетико" клубининг 20 фоиз акциясини сотиб олди.
Ван Цзяньлинь "Forbes" бўйича миллиардерлар рейтингида 42-ўринда қайд этилган.
Link :
Source : football.kulichki.net
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments