Latest news

18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  0 17:25Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  4 17:19Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда". Таркиблар маълум  19 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0 13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  1 13:29"Реал" ПСЖ юлдузи учун катта миқдорда маблағ ажратди  2 12:58Адҳамзода "Нефтчи"га қайтмоқда  17 12:34Афсонавий Де Росси мураббийликка қайтиши мумкин  0

Месси ва Фати ўйнамаган баҳсда "Барселона" ғалаба қозонди News

Месси ва Фати ўйнамаган баҳсда "Барселона" ғалаба қозонди

Айни дамда Примеро доирасида "Хетафе" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтди.

"Хетафе" - "Барселона" 0:2

Гол: Луис Суарес (41), Фирпо (50).

Хетафе": Сория, Джене, Ньом (Кенеди, 46), Бруно Гонсалес, Кукурелья, Джейсон (Портильо, 72), Арамбарри, Максимович, Суарес, Анхель Родригес, Мата (Молина, 58).

"Барселона": тер Стеген, Лангле, Фирпо, Пике, Серджи Роберто, де Йонг, Артур, Бускетс (Ракитич, 80), Карлес Перес (Тодибо, 86), Суарес, Гризманн (Семеду, 75).

Огоҳлантиришлар: Бруно (35), Бускетс (44), Лангле (47), Максимович (64), Кенеди (64), Сержи Роберто (77).

Четлатиш: Лангле (83).


Учрашув якунланди. "Барселона" ниҳоят сафарда ҳам ғалабага эришди. Ажойиб ўйин учун икки жамоага ҳам ташаккур билдирамиз.

90+3. Икки томон ҳам таслим бўлди. Ўйин марказда кечмоқда.

Бош ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди.

85. ЗАРБАААААА!!! Анхелнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

81. "Хетафе"нинг бурчакдан узатган тўпини "Барса" ҳимоячилари қайтарди.

76. "Барселона"нинг босимидан "Хетафе" чиқиб кетди.

71. Де Йонг шериги Пересга тўпни ажойиб тарзда ошириб берганди. Карлеснинг зарбаси ноаниқ кетди.

68. Суареснинг зарбасини "Хетафе" посбони ушлаб олди.

64. Бир вазиятнинг ўзида Кенеди ва Максимович огоҳлантирилди.

62. Хавфли вазият! Суарес рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Тўпни посбон қайтарди. Бунгача уругвайлик футболчи қўли билан тўпни ўйнагани учун хуштак чалинганди.

57. Ўйин сурати тушиб кетди. Вазиятлар жуда кам. "Хетафе" футболчилари рухан синди.

50. ГОООООООЛЛЛЛ! Фирпо дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди, 0:2!

47. Лангле ҳам огоҳлантирилди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1!

45. Переснинг қанотдан узатган пасига Суарес зарба берди. Бироз ноаниқ.

44. Рақибини йиқитгани учун Бускетсга сариқ карточка берилди.

41. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Тер-Штегеннинг ажойиб тўп узатишидан кейин Луис Суарес рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб бориб, тўпни унинг устидан ташлаб қўйди, 0:1!

35. Бруно Гонсалес рақиби Луис Суаресга қарши фол ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

30. "Барселона" мудофаада жуда пала-партиш ўйнамоқда. Аввалига Бускетс, кейинчалик Пике жарима майдончаси ичида жуда қалтис ўйнади. Натижада тўп олдириб қўйилди. Кейинчалик "Хетафе" футболчисининг берган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

27. Энди "Хетафе" стандартдан унумли фойдалана олмади. Жаримадан ошириб берилган тўпга Мата зарба берди. Тўпни ҳимоячилар қайтарди.

25. "Барселона"да стандарт вазият юзага келганди. Гризманн ошириб берган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

23. Суареснинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

22. Хавфли вазиятттттт!!!! Мата "Барса" посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Тўпни тер Штеген қайтарди.

16. ЗАРБААААААА!!! Суарес бирга бир вазиятдан унумли фойдалана олмади. У тўпни Пересга ҳам ошириб берса бўларди.

14. Ўйиннинг сурати жуда юқори. Томонлар кўплаб вазиятларга эга бўлишмоқда.

11. ЗАРБАААААА!! Карлес Перес рақибларни хато қилишга мажбур этди ва тўпни эгаллаб олиб, дарвоза томон зарба берди. Тўпни посбон қайтарди.

10. Қанотдан ошириб берилган тўпга Анхель зарба берди. Тўп ноаниқ кетди.

1. Учрашув бошланди!

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика