Latest news

00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  1 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  11 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  25 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0

Хедира: "Кўз ёшлар ва баҳона "Ювентус"га ёрдам бермайди" News

Хедира: "Кўз ёшлар ва баҳона "Ювентус"га ёрдам бермайди"

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира "Реал"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини (3:1) ҳақида фикр билдирди.

Туринликлар илк ўйинда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлгани туфайли, турнир ярим финалига чиқа олишмади.

"Кўзёшлар ва баҳона излаш бизга ёрдам бермайди. "Сантьяго Бернабеу"да ўйнаш ва "камбек" амалга ошириш - бунинг деярли иложиси йўқ, бироқ биз 90 дақиқа ичида вазифани уддаладик. Афсуски, баъзида ўйинлар бироз кўпроқ давом этади. Учрашув охири бизни бахтсизга айлантирди, буни қабул қилиш жуда қийин бўлди. Шунга қарамасдан Мадридда фантастик ўйин бўлди ва ҳеч ким кутмаган ишни бажардик ҳамда дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эканлигимизни исботладик.

Бироқ бу футбол, буни қабул қилиб, "Реал"ни табриклашимиз керак. Аза ҳеч қандай фойда бермайди, энди олдинга қарашимиз ва эътиборни Италия чемпионатига буришимиз лозим.

Учрашув охирида пенальти қўйиш учун ҳакам қоидабузарлик амалга ошганига 100% ишончи комил бўлиши керак. Вазиятни 20 марта қайтариб кўрдим ва ҳакам 11 метрлик нуқтага кўрсатишдан олдин шубҳаланганига гувоҳ бўлдим. Бу тоза пенальти бўлмади, шу сабабли ғазабландик" - дейди Хедира.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика