Хайрулла Каримов: "Курашларга бой ўйин бўлди"
02 apr 2021 21:10
News
Хайрулла Каримов: "Курашларга бой ўйин бўлди"
- Ўйин ҳақида
- Курашларга бой ўйин бўлди. 2 ҳафталик танаффус барибир ўз таъсирини кўрсатди, лекин шунга қарамасдан, ҳар икки жамоа чиройли ўйин кўрсатди. Биринчи бўлимда ўйинимиз сал қовушмади, аммо иккинчи бўлимда йигитлар ўйинни кучайтиришди.

- ВАР борасида нима дея оласиз? Иккинчи гол ВАР ёрдамида белгиланди.
- Ҳакамлар кўриб чиқиб, пенальти белгилашди. Ҳар икки жамоа жанговар ўйин намойиш қилишди. "Навбаҳор"да бўйи баланд ўйинчилар кўплиги боис иккинчи бўлимда узун паслар орқали ўйнашга ҳаракат қилишди. Лекин футболчиларимизга раҳмат, қўлларидан келганча ҳаракат қилиб, ғалабага эришишди.
- Кескинлаштирувчи узатмалар жуда кам. Шоаҳмедов захирадан тушгач, бу нарса ўзгарди. Нима учун асосий таркибда майдонга тушган иккита марказий ярим ҳимоячи бундай пасларни амалга оширмаяпти?
- Энди бу – футбол. Шунинг учун 21-22 нафар ўйинчи рўйхатга олинади. Иккинчи бўлимда ўзгаришларга қўл урилди ва бу ўз мевасини берди.

- Фортеснинг алмаштирилгани нима билан боғлиқ?
- Фортесда кичик жароҳат бор эди, лекин ўйини чиқмагани учун бош мураббий уни алмаштирди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Comments