Latest news

10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  6 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  3 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  7 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  2 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0

Хайрулла Каримов: "Бу саволни изоҳсиз қолдираман" — Миржалол Қосимов "Насаф" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида қатнашмади News

Хайрулла Каримов: "Бу саволни изоҳсиз қолдираман" — Миржалол Қосимов "Насаф" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида қатнашмади

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган АГМК - Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Хайрулла Каримов матбуот анжуманида иштирок этди.




- Ўйин ҳақида

- Учрашув ҳақида айтадиган бўлсам, йигитлар бор кучини бериб ўйнади. Ҳеч кимга бу борада эътирозимиз йўқ. Бу – футбол, шунақа бўлиши керак экан, бўлди. Жамоанинг ўйин давомида кўрсатган характеридан жуда ҳам мамнунмиз. Аламли мағлубиятга учрадик, лекин йигитларга раҳмат айтамиз.

- АГМК ўйин давомида кўплаб ноаниқ узатмаларни амалга оширди. Бу мавсум якунидаги чарчоқ билан боғлиқ холатми?

- Албатта, чарчоқ бўлади. Бугун йигитлар борларини бериб ҳаракат қилишди. Битта ўйин – битта имконият. Финал йўлланмасига эга чиқиш учун ҳаракат қилдик. Ўйин борасида ҳеч қандай эътироз йўқ.

- АГМК гол ўтказганидан сўнг ҳужумларни кучайтирди. Бунга қадар ҳам шундай ҳаракат қилиш мумкин эди...

- Биз ҳаракат қилдик. "Насаф" кучсиз жамоа эмас, улар етарлича қаршилик кўрсатишди. Юқорида айтганимдек, йигитлар бугун борларини бериб ҳаракат қилишди. Ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Ўйин мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман.

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳакамлар ишини муҳокама қилмоқчи эмасман. Уларнинг ишини баҳолайдиган қўмита бор. Бу саволни изоҳсиз қолдираман.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика