Latest news

21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  0 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  15 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  5 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  3 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  25 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  8 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  6

Хайр, Зидан. Буюк кетиш News

Хайр, Зидан. Буюк кетиш

Бугунги куннинг энг ёмон ва кутилмаган хабарларидан бири - Зиданнинг "Реал"дан кетиши бўлди.

Албатта, кетма-кет уч марта ЕЧЛ совринини қўлга киритган мураббийни ким ҳам кетказиб юборарди? Зидан "Реал" мураббийи бўлганидан кейин жуда кўплаб рекордларни янгилаб ташлади. "Реал"ни жардан олиб чиқди, бирданига чемпион қилиб юборди. Жамоа билан ўзи қатнашган деярли барча турнирларнинг совринларига эга чиқди. Қандай қилиб шундай буюк мутахассисга истеъфо бериш мумкин?

Албатта, у мураббийлик фаолиятини якунламаса керак. У буюк мураббийлардан бири эканлигини кўрсатиб бўлди. Мураббий қандай ишлаш кераклигини кўрсатди. Жамоани жардан олиб чиқди. Тан олинг, у "Реал" бошқарувига боргунига қадар, барчаси минус томонда эди. У жамоани шундай даражага олиб чиқдики, худди тўсатдан вафот этган инсондек "Реал"дан кетди.

100 йил, йўқ, ҳаётда бундай инсон туғилмайди. Ҳеч ким Зизу каби бўлолмайди, 100 йилда ҳам ҳеч ким Зизунинг 3 йиллик натижаларини такрорлай олмайди. Нафақат такрорламайди, яқинига ҳам кела олмайди. У "Реал"га ғолиблик руҳини олиб кирди, футболчилар билан аъло даражада ишлади.

Аслида, унинг кетиши анча олдинроқ аниқ бўлгандек. Роналду кетаманга ўтиб олди. Бу билан Роналду нимадандир дарак бергандек.

Биласиз, матбуот анжуманидаги мураббийнинг барча гапларига ҳам ишониб бўлмайди. Орада нимадир бўлганки, даб-дурустдан мураббий кетишни истаб қолди. Ёки обрў борида... деб миядан ўтказдими? Ёки қўрқдими? Йўқ, нимадир бўлган, бўлмаса бундай натижаларга эришган мураббийнинг кетишини ҳеч ким истамайди. Тўғрими?

Зидан ўзининг "Реал"даги сўнгги матбуот анжуманида қандай ўтирганини кўрдингизми? Оғир, босиқ, вазмин. Кулди, жаҳл қилмади, барчасидан мамнун бўлиб ўтирди. Худди, "Реал"дан кетишини анча олдиндан бери режалаштириб қўйгандек. Бу янгилик антиреалчиларни ҳам шокка туширди, кайфиятини бузди, кулиб турган инсонни ҳам жиддий аҳволга солиб қўйди.

Зидан 2006 йилда "Реал"ни буюк футболчи сифатида тарк этди ва орадан 10 йил ўтиб, буюк қайтишни амалга оширди. Тарихни қайта ёзган инсон энди буюк мураббий бўлиб "Реал"дан кетди. Ишонинг у яна қайтади.

Миржалол Норматов

Rating: +78   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика