Latest news

08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  2 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  6 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  53 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  8 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  7 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  10

Хайнкес: “Бавария” ва Испан клублари Горецкага харидор News

Хайнкес: “Бавария” ва Испан клублари Горецкага харидор

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес жамоа “Шальке-о04” ярим ҳимоячиси Леон Горецкага қизиқиш билдираётганлигини тасдиқлади.

Илгарироқ мавсум якунлангач, 22 ёшли футболчи эркин агент сифатида “Бавария” сафини тўлдириши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Аммо футболчининг агенти яқинда футболчи кейинги тақдири борасида аниқ бир қарорга келмаганлигини айтиб ўтди.

“Горецка билан боғлиқ вазият мендан ҳам кўра кўпроқ сизларга маълум. Леон сўнгги мавсумларда анча ўсишга эришди. Футболчининг агентининг у ҳали аниқ бир қарорга келмаганлиги ҳақидаги интервьюсини ўқидим. Бир қатор испан клублари ҳам унга қизиқиши билдиришмоқда. Шу сабаб ҳозир сабр билан воқеалар ривожини кузатишимиз лозим. Леон жуда яхши йигит, у менга ёқади”, деди Хайнкес журналистлар билан мулоқот чоғида.

Горецканинг “Шальке” билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади. Илгарироқ футболчига “Барселона” ва “Реал” қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика