Latest news

09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  0 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  1 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  5 07:55"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди  5 07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  2 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  1 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  2

"Хавотирга ўрин йўқ, таркибга ёшлар жалб қилинади" News

"Хавотирга ўрин йўқ, таркибга ёшлар жалб қилинади"

"Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Нўъмон ҲАСАНОВ қуръа, янги мавсумга тайёргарлик ва таркиб ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Қуръа ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи турда Жиззахнинг  "Сўғдиёна" жамоасига қарши майдонга чиқамиз. Бу клубни жуда ҳам ҳурмат қиламан. Жамоа бош мураббийи Улуғбек Бақоев ҳам яхши мутахассис. Мавсумнинг илк ўйини ҳаяжонларга бой қизиқарли ўтади. Ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган баҳсда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Таркибда бу йил услубимга мос келадиган футболчиларни қолдирдим. Ўзаги сақланиб қолинди. Янги қўшилган ижрочилардан хурсандман. Фақатгина, уларни ягона мақсад остида бирлаштириш қолди. Ҳозир шунинг устида ишлаяпмиз. Минг кучли таркиб йиғилган тақдирда ҳам, жамоа битта оила бўла олмаса қийин. 

“Сербиялик футболчилардан кўра, ёшларни ўйнатса бўлмайдими?” деган гап сўзларни эшитдим. Жамоани ичида бўлган, ҳолатни ҳис қилган одам гапирса ярашади. Бизнинг олдимизга аниқ мақсад қўйилган. Ёшлар билан бир нечта ўйинда мағлуб бўлсак мухлислар мени нотўғри тушунади. Ҳозирги таркибга албатта ёшлар қўшилади. Бирданига ёшартириб бўлмайди. Масалан, Туркия йиғинида бир нечта ёшларни синовдан ўтказдик. Хавотирга ўрин йўқ, ёшлар жалб қилинади. Уларга эътибор берилади",- дейди Нўъмон Ҳасанов.


Абдулазиз ИСКАНДАРОВ ёзиб олди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика