Latest news

07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  3 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  2 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  2 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  4 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0

Хавининг жамоаси нечта ўйиндан буён ютқазмаяпти? News

Хавининг жамоаси нечта ўйиндан буён ютқазмаяпти?

Кеча, ОЧЛнинг 2-тури доирасида Хави мураббийлигидаги “Ал Садд” (Қатар) ўз майдонида “Сепахон”ни (Эрон) йирик ҳисобда (3:0) таслим этди.

Доҳа шаҳри клуби испаниялик мутахассис бошқарувида барча мусобақаларда қаторасига 9 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келишмоқда. 

8 баҳсда “Ал Садд”нинг қўли баланд келган (5тасида йирик ҳисоб билан) бўлса, Чемпионлар Лигасининг илк тури доирасида “Ал Наср”га қарши сафарда бўлиб ўтган учрашувда жанговар дуранг (2:2) қайд этилган. 

Жамоа ҳозирда ОЧЛнинг “D” гуруҳида 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Қатар Юлдузлар Лигасида эса Хави шогирдлари 14-турдан кейин 30 очко билан 3-ўринда боришмоқда. Шунингдек, “Ал Садд” мамлакат Кубогининг чорак финалида Сардор Рашидов ўйнаётган "Қатар СК"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика