Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  15 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  12 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  13 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  59 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Хавини кутиб ол, Ла Лига ёхуд 14-тур превьюси News

Хавини кутиб ол, Ла Лига ёхуд 14-тур превьюси

Tags :  Ла Лига
Испания чемпионатининг 14-туридан бир қатор қизиқарли учрашувлар ўрин олган, улар билан танишамиз.

Атлетико - Осасуна

Охирги вақтларда ови бароридан келмаётган "матрасчилар" сўнгги тўрт ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келаётган "Осасуна"ни қабул қилади. Чемпионлар лигасида "Ливерпуль"дан тарсаки еган бўлса-да, мадридликлар ўз уйида унча-мунча жамоага таслим бўлмайди, яъни жамоа сўнгги 8 ўйиннинг 7 тасида мағлубиятга учрамаган. "Осасуна" сўнгги бор "Атлетико" устидан 2014 йилда зафар қучган, шундан бери клуб фақатгина мағлубият меваларини таътиб кўришга мажбур бўлган. Бироқ жамоанинг айни дамда 7-поғонада кетаётганини, қолаверса, Мадрид клуби охирги 5 ўйиннинг 4 тасида ғолиб келолмаганини инобатга олсак, мезбонлар яхшигина тер тўкишига тўғри келади.

Ўзаро ўйинлар сони: 87 

Мезбонлар ғалабаси-дуранг-меҳмонлар ғалабаси: 44-15-28

Айни дамда эгаллаб турган ўрни: 4-7

Жамоа тўпурарлари: Луис Суарес-Кике Гарсия


Барселона - Эспаньол

Хавининг қайтиши ўз ҳамшаҳарларига қарши ўйиинга тўғри келди. Қатарда "тики-така" қилиб ташлаган испаниялик собиқ футболчи ўз ҳунарини Каталонияда намойиш эта олармикан деган савол кўпчиликни қизиқтирмоқда. Қолаверса, ҳозирги "Барселона"нинг ҳолига ҳайвонот боғидаги барча жонзотлар кўзёш тўкишмоқда. Кўрамиз, Хави қайтди, Дани Алвес қайтди, аввалги "Барселона" ҳам қайтармикан? Каталония дербиси ҳар доим қизиқарли руҳда ўтган.

Ўзаро ўйинлар сони: 217

Мезбонлар ғалабаси-дуранг-меҳмонлар ғалабаси: 124-48-45

Айни дамда эгаллаб турган ўрни: 9-11

Жамоа тўпурарлари: Мемфис Депай-Рауль де Томас


Гранада - Реал Мадрид

Бир қарасанг, гранд жамоаларни мағлуб этадиган, бир қарасанг, аутсайдерларга очко улашадиган мадридликларни яна бир антиқа рақиб кутиб турибди. Бироқ "Қироллик клуби" учун бу жамоа омадли ҳисобланади, қаймоқранглилар ўзаро сўнгги 12 ўйинда шляпаларини осмонга ирғитишган. Аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. "Гранада" турнир жадвалида янада пастга шўнғиб кетмаслик илинжида тиш-тирноғи билан кураш олиб борса, ажабмас. "Реал Мадрид" эса ўзидан олдинда бораётган бошқа "Реал"ни (Сосьедад) таъқиб қилишда давом этади.

Ўзаро ўйинлар сони: 56

Мезбонлар ғалабаси-дуранг-меҳмонлар ғалабаси: 7-10-39

Айни дамда эгаллаб турган ўрни: 17-2

Жамоа тўпурарлари: Суарес-Карим Бензема


Реал Сосьедад - Валенсия

13-турдан сўнг Ла Лига турнир жадвалини "Реал", "Барселона", "Атлетико", борингки, "Севилья" эмас, "Реал Сосьедад" бошқариб бораяпти десам, ушбу мавсумни энди кузатишни бошлаган одам ётволиб кулиши мумкин. Аммо бу ҳақиқат. "Реал"ларнинг камтарона жамоаси сўнгги 11 ўйиндан бери рақибларини ранжитиб келмоқда. Бу кўрсаткич эса ундан қуйироқдаги гранд клубларнинг сўлагини оқизиши табиий ҳол. "Валенсия" ҳам совға жамоа эмас. Улар исталган жамоага бошоғриқ бўла олади. Сўнгги турда "Атлетико"дан очко тортиб олгани бунинг яққол намунасидир. Хуллас, ушбу ўйинни ҳам марказий ўйинлар қаторида бемалол атасак бўлади.

Ўзаро ўйинлар сони: 156

Мезбонлар ғалабаси-дуранг-меҳмонлар ғалабаси: 50-38-68

Айни дамда эгаллаб турган ўрни: 1-10

Жамоа тўпурарлари: Микель Ойарсабаль-Карлос Солер 


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика