Latest news

07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  153 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96

Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин News

Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин

"Байер" Хаби Алонсонинг ўрнига Хави ва Эрик тен Хагни кўриб чиқмоқда.

Олдинроқ Алонсо Карло Анчелотти кетганидан сўнг "Реал Мадрид"ни бошқариши мумкинлиги хабар қилинган эди.  

Kicker хабарига кўра, "Байер" тўпни назорат қилишга асосланган ҳужумкор ўйин услубини сақлаб қоладиган мураббий топиш ниятида.  

Немис клуби бу вазифа учун "Барселона" собиқ мураббийи Хавини идеал номзод деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, испаниялик мутахассис инглиз тилини яхши билади, бу эса муҳим шарт ҳисобланади. Ушбу талабга мавсум охирида "Реал Сосьедад"ни тарк этадиган Иманоль Альгуасиль тўғри келмайди.  

Шунингдек, клубнинг қисқа рўйхатига Эрик тен Хаг ҳам киритилган. "Манчестер Юнайтед" собиқ мураббийи ўзи бошқарган "Аякс"да тўпни назорат қилишга асосланган футбол намойиш этгани туфайли клуб талабларига мос келади.

Германияда "Бавария"нинг 2-жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлаган нидерландиялик мутахассис немис тилини яхши билади. Бу унинг номзоди учун катта устунлик ҳисобланади. 55 ёшли мутахассис "Байер" рўйхатида биринчи ўринда туради.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика