Хави танқидлар ҳақида: "Бу футболчилар ҳурматга лойиқ"
15 dec 2023 20:53
News
Хави танқидлар ҳақида: "Бу футболчилар ҳурматга лойиқ"
"Барселона" бош мураббийи Хави танқидларга жавоб қайтарди.
"Бироз позитивроқ бўлишимиз керак. Бизга мухлислик қилаётган бошқа клубларни ёки медиани тушунаман, бироқ мухлисларимиз биз томонда бўлишлари керак.
Бу футболчилар ЛаЛига ва Суперкубокнинг амалдаги соҳиби, улар ҳурматга лойиқ. Булар катта меҳнат ва натижалар самараси. Агарда ушбу совринлар бўлмаганида биз ҳаракат ҳам қилмасдик.
Жамоа билан бирга бўлаётган мухлислар кўчада бизни қаттиқ ҳурмат қилишади. Шунчаки ҳозир натижа борасида юқори ўринда эмасмиз, аммо бошқа жамоаларнинг ўйинларига қараб қолган жойимиз ҳам йўқ.
Яъни, бошқа жамоалар деганда "Жирона" ва "Реал"ни назарда тутдим. Бизда яхши бўлиб кетиш учун вақтимиз етарлича. Мухлислар билан муаммолар йўқ", - деди Хави.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments