Latest news

19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  202 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  5 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  22 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23

Хави: “Супер ўйин ўтказдик” News

Хави: “Супер ўйин ўтказдик”

Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган “Ал Садд” – “Сепахон” (3:0) ўйинидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Қатар клуби бош мураббийи Хави Эрнандез ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Тан олиш керак, биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Рақиб жамоа ҳужумдаги йўлларимизни тўлиқ ёпиб ташлади, ҳимояда бехато ўйнашди. Эрон клуби шубҳасиз мусобақанинг асосий фаворитларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун танаффусда айнан футболчилар руҳияти билан ишлашга ҳаракат қилдим. 

Иккинчи бўлимда бу эса ўзини оқлади. Акрам Афифнинг голидан сўнг, ўйинимизда туб бурилиш кузатилди. Бундан кейинги Ҳасан Ал Ҳайдоснинг кетма-кет урган голлари ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилди. Яратган вазиятларимизга яраша натижага эришдик деб ўйлайман. Ўйинимиздан келиб чиқиб айтишим мумкинки, мусобақадаги гранд жамоаларга бемалол қаршилик кўрсата оламиз”, - дейди Хави. 

Шунингдек, анжуманнинг иккинчи қисмида “Сепахон” устози Амир Галенои ҳам ўйиндан сўнгги фикрлари билан бўлишди.

“Албатта, рақибдан кучли ўйин кутгандик, лекин ҳисоб менимча ўйинга мос бўлмади. Биз шунчаки вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Бунинг устига асосий футболчимиз Суруш Рафиеи кутилмаганда жароҳат олди ва бу кейинги дақиқаларда биз учун минусга ишлади. Асосий вазифам тактикадаги ҳар бир хато устида ишлаш ва йўқотишларни тўлдириш”, - дейди 56 ёшли мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳдаги кейинги ўйинлар 3 март санасида бўлиб ўтади. Унда “Ал Садд” ўз уйида “Ал Айн”ни, “Сепахон” эса “Ал Насср”ни қабул қилади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика