Latest news

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  10 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  2 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  37 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Хави: "Кунде борасидаги ҳолат мени ташвишга солмоқда" News

Хави: "Кунде борасидаги ҳолат мени ташвишга солмоқда"

"Барселона" бош мураббийи Хави ЛаЛига доирасида "Реал Сосьедад"га қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

"Бу стадионда ғалабага эришиш осон эмас. Бу бизга катта куч берадиган муҳим ғалаба бўлди. Ўзимизга ишонишимиз, ишлашда давом этишимиз, асосийси ўйинни кучайтириш борасида ривожланишимиз керак. Умуман олганда яхши ўйин ўтказдик, деб ҳисоблайман.

Қўрқмасдан ҳаракат қилдик, бироқ ўйинни ўқий олишимиз керак. "Райо Вальекано"га қарши ўйиндан кейин муваффақиятга эришиш осон бўлгани йўқ.

Кетган футболчилар борасидаги ҳолат мени ташвишга солмаяпти. Барча ўз тақдирини ўзи ҳал қилди. Фақатгина Кунденинг ҳолати мени ташвишга солмоқда. Балки у бугун таркибда ўйнаган бўларди.

Мени нотўғри тушунманг, аммо клуб раҳбарияти жуда катта ишларни олиб бормоқда. Бироқ биз футболчиларни майдонга тушириш учун олиб келяпмиз. Футболчиларнинг ўзи ҳам буни тушуниб турибди. Келинг, кутамиз. Бу борада олдинга қадам ташлашимиз керак", - деди Хави.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика