Хамес Родригес фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин
14 apr 2023 14:07
News
Хамес Родригес фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин
"Олимпиакос"ни тарк этган Колумбия термаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин.
Аввалроқ ярим ҳимоячи грек клуби билан шартномасини узайтиришга яқин тургани хабар қилинганди, бироқ томонлар шартномани узайтирмасликка қарор қилишган.
31 ёшли колумбиялик футболчи 2022 йилнинг сентябрида "Олимпиакос"га ўтганди. Бу вақт ичида у жамоа сафида 23 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумотларга қараганда, хавбек хизматларига "Ботафого" клуби қизиқиш билдирган. Бу трансферга клубнинг асосий инвестори Жон Текстор қизиқмоқда. У анчадан буён Хамес ўйини мухлиси ҳисобланади ва истагига қарамай, аввалроқ футболчини жамоага олиб келолмаганди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments