Latest news

17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  26 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  29 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5

Хамес 2019 йилнинг ёзида "Реал" у хоҳлаган клубга ўтишига қарши бўлганини тан олди News

Хамес 2019 йилнинг ёзида "Реал" у хоҳлаган клубга ўтишига қарши бўлганини тан олди

Мадриднинг "Реал" клуби хавбеки Хамес Родригес ўтган ёзда клубини ўзгартиришга яқин бўлганини айтди.

"Ўтган ёзда менга Испания чемпионати клубларидан биридан яхши таклиф бўлганди, аммо "Реал" бу таклифни рад этди. Бу жамоанинг номини айта олмайман. Мен аллақачон битим якунланди деб ўйладим, аммо "Реал" мен хоҳлаган клубимга ўтишга рози бўлмади.

Мени бошқа клубга сотиб юборишмоқчи бўлишди. Италия ва Хитойдан таклифлар бўлди, аммо улар менга қизиқ эмас эди. Агентимга Хитойга аниқ кетмаслигимни, ҳали ҳам Европада юқори даражада ўйнай олишимни айтдим", - дейди Родригес.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ўтган ёзда Хамесни трансфер қилишга яқин эди. Аммо, "қироллик клуби" президенти Флорентино Ферес "Атлетико"дан учралган 3:7 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, рақибни кучайиб кетишини хоҳламаган ва уни "матрасчилар" таркибига қўйиб юбормаган эди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика